• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўрик экспорти бўйича дунёда етакчилардан бўлган Ўзбекистон 2021 йилда ушбу меванинг импортёрига айланди

    Ўзбекистонда ўрик мавсуми бўлишига қарамай, 2021 йилда ушбу меванинг экспорти деярли амалга оширилмаяпти, деб хабар беради EastFruit нашри.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Нашр таҳлилчиларининг маълум қилишича, ички бозорда ўрик юқори нархда экани ва қўшни Тожикистонда нисбатан арзонлиги сабабли, бу йил қўшни мамлакатдан ушбу мева импорт қилинмоқда. Шундай қилиб, ўрик экспорти бўйича жаҳон миқёсидаги етакчилардан бири ҳисобланган Ўзбекистон айни дамда унинг импортчисига айланган.

    Бунга февраль охири ва март ўрталарида мамлакатда кузатилган совуқ ҳаво сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу данакли мевалар, айниқса, ўрик ҳосилига катта зарар етказган. Мутахассислар томонидан, февраль ойи охиридаги ноқулай об-ҳаво туфайли ўрик ҳосили бой берилиши эҳтимоли камида 60-65 фоизга баҳоланган эди. Шу билан бирга, етказиладиган ҳақиқий зарар бундан ҳам ортиқ бўлиши тахмин қилинган.

    Буларнинг барчаси бозордаги реал вазиятда ўз тасдиғини топмоқда. Айни вақтда иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистондан Россияга ўрик экспорт қилишдан маъно йўқ.

    Чунки 21 май ҳолатига кўра, Москвада ўрикнинг ўртача улгуржи нархи 2,74 долларни ташкил этган. Бу вақтда эса Ўзбекистон ички бозорида ўрик нархи килоси учун 26 минг сўмдан 58 минг сўм атрофида бўлган (2,5—5,5 доллар). Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистондаги нархлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 бараварга юқори.

    Тожикистонда эса ўрикнинг бир килограмми 0,79—1,06 доллар атрофида баҳоланмоқда, яъни Ўзбекистонга нисбатан 3—5 баравар арзон. Тожикистонда ўрик нархининг нисбатан анча пастлигига қўшимча омиллардан бири, яхши ҳосилдан ташқари, Қирғизистон билан чегаранинг тўлиқ ёпилишидир. Чунки одатда, экспорт Қирғизистон орқали амалга оширилади. Аммо Тожикистонда ўрикка кўпроқ қуритилган мева тайёрлаш учун эътибор қаратилади, унга ҳўл мева бозори маҳсулоти сифатида қаралмайди. Шу сабабли, Тожикистон ўриги экспорти, асосан, Қозоғистон ва Россия бозорларида Ўзбекистон ўрик экспортининг ўрнини боса олмаяпти.

    Шунингдек, Ўзбекистондан ўрик экспортининг деярли йўқлиги туфайли 2021 йил Россияда ўрикнинг улгуржи нархи 2020 йилга нисбатан юқори, аммо бу ўсиш атиги 25 фоизни ташкил этмоқда, холос. Чунки Туркия Россия бозорида айни пайтда рақобат йўқлиги сабаб асосий етказиб берувчига айланган. Туркиялик боғбонлар айни вақтда яхшигина пул ишламоқда, экспортчилар эса FCA шартларида бир килограмм ўрик учун 1,5—1,6 доллар «сўраяпти».

    2021 йилда Европа Иттифоқида ўрик ҳосили 2020 йилга нисбатан 20 фоизга, 2015—2019 йилга қараганда эса 40 фоизга камайиши ҳамда Молдовада мавсум икки ҳафтага кечикаётгани — бу мавсумда Туркия учун ўрик бозори жуда муваффақиятли бўлиши мумкинлигини англатади. Россия учун эса ушбу мавсумда Туркиядан ташқари ўрик импорт қиладиган муқобил бошқа мамлакат йўқ.

    EastFruit маълумотларига кўра, 2021 йилга қадар ўрик мевалар орасида энг тез ўсиб бораётган Ўзбекистон экспорт маҳсулоти бўлиб, унинг миқдор кўрсаткичи ҳар йили деярли бир ярим баравар ўсган.

    Маълумот учун, 2020 йил Ўзбекистондан ўрик экспорти рекорд даражага — 74,5 минг тоннага етган, 2019 йил – 58 минг тонна, 2018 йил – 43 минг тонна, 2017 йил эса 23 минг тоннани ташкил этган. Шундай қилиб, Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича жаҳонда Испаниядан кейин — иккинчи ўринга кўтарилган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда боғбонлар гилос, ўрик, узум ва бодом ҳосилидаги йўқотишларни 30 фоиздан 80 фоизгача баҳоламоқда. Бу уларнинг нархига ҳам таъсир қилиши мумкин

    01.06.2021, 12:40   Изоҳ (0)   32796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шоввозсойнинг қуйи оқими чиқиндига тўлгани айтилган хабарга муносабат билдирилди

    01.06.2021, 12:10

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 600 сўмга қайтди

    01.06.2021, 11:47

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 2 млн дозадан ошди

    01.06.2021, 11:41

    ДХХ Бухоро, Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир неча шахсни қўлга олди

    01.06.2021, 11:26

    Россия ва Ўзбекистон 10 июндан икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сонини оширади

    01.06.2021, 11:11

    «Ҳаж ва Умра масаласида якуний қарор қабул қилинмаган» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    01.06.2021, 10:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида

    Футбол | 20 июн, 22:03

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:45

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.