• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қайси жамоада ўйнашни мақсад қилгани, фаолиятидаги муваффақият ва омадсизликлар ҳақида Элдор Шомуродов билан интервью

    Италиянинг «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов «МФактор» каналига интервью берди. Унда ўзбекистонлик ўйинчининг футболга кириб келиши, Италиядаги фаолияти ва олдига қўйган мақсадлари ҳақида сўз борди. «Дарё» ушбу интервью матнини тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Туғилиб ўсган жойи ҳақида

    Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилганман, ёшлик даврим ўша ерларда ўтган. У ерда ҳамма қатори ёшликдан футболга қизиқиб, маҳалладаги болалар билан кўчада футбол ўйнаб ўсганман. Ҳар доим футболга қизиқиш катта бўлиб, шу муҳитда катта бўлганман деб бемалол айта оламан. Албатта, ўзига яраша қийинчиликлар ҳам бўлган. Лекин ҳеч нарсадан кам бўлмай, яхши шароитда ўсганман. Уйимдагилар ҳамма шароитларни қилиб беришган.

    Элдор Шомуродовнинг муваффақият формуласи борми?

    Муваффақиятнинг формуласи — биринчи навбатда оддийлик, меҳнат ва сабр. Шу учаласи бир-бирига жуда қаттиқ боғланган. Мана шу хислатларга эга бўлган инсон ҳаётда нимагадир эриша олади деб ўйлайман.

    Энг катта муваффақият ва муваффақиятсизликлар ҳақида

    Ҳозиргача энг катта эришган ютуғим — фарзандли бўлганим. Чунки биринчи марта ўзингизни масъулиятли бўлганингизни, катта ҳаётга қадам қўйганингизни ҳис қиласиз. Ҳаётингиздаги кўп нарсалар ўзгаради ва бунга қўшимча қилиб, футболда эришаётган ютуқларимни ҳам айтишим мумкин.

    Ёшлигимда бир воқеа бўлган. Буни энг катта муваффақиятсизлигим ҳам деб айта олмайман. «Машъал» академиясида ўқиб юрган кезларимда, дам олиш учун уйга жавоб беришган. Кейин эса уларнинг қайси кун йиғилишини билмасдан бир кун кеч борганман. Ўшанда академиядан ҳайдалишимга оз қолган. Агар ўшанда ҳайдалиб кетганимда, ҳозирги ютуқларим бўлмасди. Чунки «Машъал» академиясида кўп нарсаларни ўрганганман. Футбол сирларини шу академия менга ўргатган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ўзига бўлган ишончнинг сўниб кетиши борасида

    Бу ҳол менда жуда кўп учрайди. Шундай вақтлар бўладики, инсон ҳеч нарса қилгиси келмайди, ҳеч нарсани хоҳламай қолади. Футбол сабаб ота-онамдан, оиламдан узоқда бўлганман. Ўша пайтларда футболни ташлаб кетиш фикри хаёлга келарди. Барчасини йиғиштириб, ота-онамнинг ёнига қайтиб, улар билан бирга яшашни истардим. Лекин бир нарсани ҳис қилардим — ота-онам ҳар доим менинг футболчи бўлишимни исташи, доимо қўллаб-қувватлаб туриши куч-қувват берган. Шунинг учун ҳам бундай вазиятлардан чиқиб кетишда яқинларим, ота-онамнинг қўллаб туриши эвазига ўзимда куч топа олганман.

    Cовид-19 туфайли қўйилган тақиқлар сабаб Италияга бир ўзим боришимга тўғри келган. 20 кун давомида агентим у ерга жойлашиб олишимга ёрдам бериб турган. У кетганидан сўнг эса, бир ўзим қолганман. Ҳеч ким йўқ, бегона тил, бегона муҳит. Фақатгина телефон бор. Шу орқали уйдагилар билан гаплашиб турардим. Кейинчалик эса телефонга ҳам қарагим келмай қолганди. Тил ўрганишга ҳаракат қилардим, аммо тил ўрганиш қийин, сўзлар дарҳол ёдда қолмасди. Шу томонлама қийинчиликлар бўлган. Кейин терма жамоа йиғини учун уйга қайтиб келдим. Оиламни ҳам визаси тайёр бўлди. Уларни ўзим билан олиб кетдим, шундан сўнг сал енгилроқ бўлди. Энди уйда кутиб оладиган инсон бор, фарзандим ҳам 3 ойлик бўлиб қолганди.

    Шомуродовдан ёшларга тавсия

    Инсон ўсишга эришиши учун, ўзидан кўп нарса биладиган устозлар билан суҳбатда керакли нарсаларни ола билиши зарур. Ҳамма нарсани бирдагина ўзлаштириб бўлмайди, ҳар куни ҳеч бўлмаса битта ўзингиздан тажрибалироқ инсон билан суҳбат қурасиз. Ундан битта нарсани ўзлаштирсангиз ҳам, бу сизнинг фойдангиз. Бу нарса ҳаёт учун жуда керак бўлади. Кейин эса олдинга мақсад қўйиб, ўша мақсад сари ҳаракат қилиш керак. Инсон ўша мақсадга эришишига ишониши лозим. Шу нарсалар жуда ҳам муҳим.

    Қайси оилада туғилиш, ким бўлишни белгилаб берадими?

    Албатта, ўзбек халқида бир ибора бор: қуш уясида кўрганини қилади. Эсимни таниганимдан буён дадам ўйнаган ўйинларни кўриш учун стадионга борардим. Амаким ҳам футболчи бўлган. Унинг ҳам ўйинларини кўришга борардим. Ўйлашимча, мана шу нарсалар касб танлашимда жуда катта рол ўйнаган. 6 ёшимда машғулотлар учун стадионга бормоқчи бўлганман. Аммо ёшим кичиклиги учун қабул қилишмаган. Ўша вақтларда ёшингиз етмаса ўқишга қабул қилишмасди, ҳозир эса исталган ёшда қабул қилишяпти. 7 ёшимда мактабга чиққанимдан сўнг, машғулотларга ҳам боришни бошлаганман. Унгача эса амакиваччаларим билан футбол ўйнардим. Шу тариқа футболни ўрганганман. Спортчи бўлишимда оиламда футболчиларнинг кўплиги жуда катта рол ўйнаган деб бемалол айта оламан.

    Қанча пул топиши ва қайси жамоага ўтиш истагида экани ҳақида

    Ёшлигимда «Челси»га мухлислик қилардим. Оиламдагилар «катта бўлсанг, шу жамоада ўйнаш насиб қилади», деб кўп бора таъкидлашарди. Хоҳишимга келсак, Чемпионлар Лигасида қатнашадиган жамоада ўйнашни хоҳлайман. Кўпроқ ўсишга эришиб, кучлироқ жамоада ўйнаш истагидаман. Шунинг учун қайси жамоада тўп суришим мумкинлигини аниқ айта олмайман. Ўша даражага чиқишга ҳаракат қиляпман.

    Ёшлигимдан биринчи ўринга пулни эмас футболни қўй деб ўргатишган. Оиламда футболни тушунадиганлар кўп ва улар менга керакли маслаҳатларни берган. Шунинг учун фақат ўсишга ҳаракат қилганман, пул эса шунинг ортидан келаверади.

    Элдор Шомуродов, «Женоа» футболчиси

    Мавзуга доир:

    • Элдор Шомуродовнинг отаси: «Ўғлим А Серияда 8 та гол уради деб ўйламагандим»
    • Рақамлар сўзлаганда: Элдор Шомуродовнинг Италиядаги дебют мавсуми қандай ўтди?
    • Элдор Шомуродов нима сабабдан «Женоа»га ўтиш вариантини танлаганини маълум қилди
    Шомуродов 2020 йилнинг кузида «Ростов»дан «Женоа»га ўтди. Элдор 2020/21 йилги мавсумда «Женоа» сафида 32 ўйин ўтказиб, 8 та гол уриб, 2 та голли узатма муаллифига айланди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    31.05.2021, 12:41   Изоҳ (0)   20839
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аргентина ҳам Копа Америка—2021 мезбонлигидан маҳрум этилди

    31.05.2021, 09:00

    Вадим Абрамов: «Кетма-кет иккинчи ўйинда ютқаза туриб, вазиятни ўнглай олдик»

    31.05.2021, 08:18

    Видео: Термизда ўтган MMA кечасида маҳаллий спортчига мухлислик қилаётган Тўра Боболов

    30.05.2021, 22:56

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёпиқ тарзда ўтказилган ўртоқлик ўйинида Таиландни йирик ҳисобда енгди

    30.05.2021, 22:19

    Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси ва мавсум рамзий терма жамоаси аниқланди

    30.05.2021, 21:29

    Кевин де Брюйне жароҳати ҳақида маълумот берди. У Евро—2020 ни ўтказиб юбориши мумкин

    30.05.2021, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.