Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испанияда Windows ва Office’нинг «қароқчи» версияларидан фойдаланган аёл қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, маҳкума офисидаги иккита компьютерда Microsoft’нинг лицензиясиз дастурларидан фойдаланган, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Бу борадаги биринчи суд ҳукми 2017 йилда қабул қилинган. Ўша вақтда аёл икки маротаба суд ҳукми устидан шикоят қилишга уринган, бироқ у содир этган жинояти учун белгиланган жазодан қоча олмаган.

Натижада Испания Олий суди аёлга олти ой озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Бундан ташқари, у 3600 евро миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Жарима билан бирга аёл Microsoft учун Windows ва Office’нинг лицензияли нусхалари учун ҳам пул тўлайди.

Мамлакатда «қароқчилик» дастурий таъминотларидан фойдаланганлик учун бу каби қаттиқ ҳукм биринчи маротага қабул қилинмоқда. Испания Олий суди Жиноят кодекси устида 2015 йилда ўтказилган ислоҳотга таянмоқда. Ўшандан буён Испанияда лицензиясиз маҳсулотлар ва сервислардан фойдаланиш жиноий жавобгарликка тортилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар