Тошкентда 29 май куни соат 21:00 атрофида кучли шамол бошлагани, оқибатда шаҳарда чанг бўрони кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, энг авжига чиққан вақтида шамолнинг тезлиги сониясига 17 метрга етган.
Шамол бошланиши билан Тошкент шаҳар ИИББ кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойларга қўйишни сўраб аҳолига мурожаат қилган эди.
Шунга қарамай кўнгилсиз ҳолатлар барибир қайд этилди. Ижтимоий тармоқларда кучли шамол оқибатида синган дарахтлар ва уларнинг шохлари остида қолиб кетган автомобилларнинг фото ва видеолари эълон қилинди.
Тошкентда аввалроқ, 20 май куни кузатилган шамол оқибатида ҳам дарахтлар қулаган, хусусан, бир Malibu улкан дарахт пояси остида мажақланган эди (ҳодиса оқибатида ҳайдовчи қиз жароҳат олгани айтилганди). Шунингдек, ўша кунги шамол сабаб ерусти метро бекатларидан бирининг том қопламалари учиб кетган эди.
Изоҳ (0)