Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятида жами 891 та мактаб фаолият кўрсатаётган бўлиб, ҳозирги кунда 54 та умумтаълим мактаби карантин ҳолатида. Шу кунга қадар таҳсилни онлайн режимида олиб борган ушбу мактабларда имтиҳон жараёнлари қолдирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, 26 май кунидан бошланган 9 ва 11- синфларда ўтказиладиган давлат имтиҳонлари 837 та мактабда барқарор ҳолатда давом этмоқда.

Таҳсилни онлайн олиб борган таълим муассасаларида эса карантин муддати тугагач, навбатдан ташқари педагогик кенгаш йиғилиши ўтказилиб, имтиҳон кунлари (саналари) белгилаб олинади ва белгиланган саналарда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда очиқ ҳавода ёки ёпиқ биноларда ўтказилади.

Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги барча таълим муассасалари 26 майдан анъанавий таълимга қайтгани тўғрисида хабар берилганди.

Маълумот учун, эпидемиологик ҳолат оғирлашган ҳудудларда маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилган. Шуни инобатга олиб, ҳудудий ҳокимликлар баъзи туманлардаги мактабларни тўлиқ масофавий таълим шаклига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади