• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида «Шўртан» ва «Жанубий Тандирча» конида бўлди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Қашқадарё вилоятидаги сафари доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли табиий газ конлари фаолияти ўрганилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ҳозирда Республика аҳолисига куз-қиш мавсумида мунтазам табиий газ етказиб беришни таъминлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларнинг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида, углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни ошириш борасида йўналишлар бўйича бир қатор қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Айни шу сабабли, «Шўртан» ва «Жанубий Тандирча» конларида газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ишлар ҳолати ўрганилди.

    Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ ушбу конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш айниқса, куз-қиш мавсумида аҳоли ва саноат тармоқларига табиий газ етказиб беришнинг барқарорлигини таъминлаш учун ҳозирдан қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича қудуқларни бурғилаш, капитал таъмирлаш ва технологик объектларни ишга тушириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди.

    Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугунги ташриф давомида бошқарув раиси ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори эканлиги сабаб ишчи ходимлар учун шароитлар яратиш кераклигини таъкидлади.

    Бундай иссиқ ҳаво ҳарорати иш унумига салбий таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиб, ишчи ходимларнинг овқатланиши, яшаши, меҳнат қилиши, уларнинг ҳордиқ чиқариши учун алоҳида қулайликлар яратиш, зарур чоралар кўриш кераклиги бўйича тегишли департамент раҳбарларига топшириқлар берилди.

    Бошқарув раиси конларда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар учун яратилган мавжуд шароитларни назорат қилди ва улар билан яқиндан суҳбат ўтказди.

    Суҳбат давомида ҳаво ҳарорати юқори бўлишига қарамай меҳнат қилаётган ишчи ходимларга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларнинг машаққатли меҳнатини қадрлаши, буни мунтазам рағбатлантириб боришини билдирди.

    Ишчи ходимлар ҳам ўз навбатида бошқарув раисининг доимий ташрифидан мамнун эканлигини ва яратилган шароитлар уларни қониқтиришини билдириб, миннатдорчилик изҳор этишди.

    Бундан ташқари, «Шўртан» конидаги 386, 388-сонли ҳамда «Жанубий Тандирча» конидаги 70-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари мутахассислар иштирокида ўрганилди.

    Ўрганиш жараёнида, бурғилаш ишларини тезлаштириш ва қазиб чиқариш қудуқларини ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилди.

    Газ қазиб олишни жадаллаштириш бўйича қудуқларни капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларининг олиб борилиш жараёнлари жойида ўрганилиб, мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли мутахассис ва раҳбар ходимларга кўрсатмалар берилди.

    Шу билан биргаликда, кондаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган ишчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

    «Жанубий Тандирча» конини янада ўзлаштириш лойиҳасига асосан, конда ишга туширилиши режалаштирилган сиқув компрессор станциясининг қурилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

    Лойиҳа бўйича зарур компрессор қурилмалари, технологик аппаратлар ва уларнинг қисмларини етказиб беришни тезлаштириш, қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш бўйича департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилди.

    Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Қашқадарё вилоятидаги ташрифи давом этади.

    Фотолавҳалар

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    29.05.2021, 13:30   Изоҳ (0)   13347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат Президент Давлат хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    29.05.2021, 13:13

    Хоразмда сўнгги қўнғироқ арафасида 6 нафар 11-синф ўқувчисини машина уриб юборди. Улардан 4 нафари вафот этди

    29.05.2021, 12:35

    Видео: Яккабоғ ҳокими 311 млн сўмга Captiva харид қилмоқчилигини маълум қилди. Туман депутати эса шу пулни муҳтожларга сарфлашни таклиф қилди

    29.05.2021, 12:12

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 27 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

    29.05.2021, 11:11

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 264 кишида коронавирус аниқланди

    29.05.2021, 10:46

    Намангандаги Халқаро гуллар фестивалида келин-куёвнинг никоҳи қайд этилди. Уларни хориждан келган меҳмонлар ҳам қутлади

    29.05.2021, 10:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.