Ташқарида жазирама иссиқ бўлиб турган вақтда оғир макияж ва мураккаб соч турмаги қилишни умуман хоҳламайсиз. Ҳозирги вақтда содда соч турмаклари трендда, бунинг учун бир соат сарфлашнинг ҳожати йўқ. Қуйидаги турмаклар билан замонавий кўринишга эга бўласиз: юлдузлар буни тасдиқлайди!

Фото: Instagram

Бу йилги ёзда қисқичбақасимон заколка асосий аксессуарга айланади. Сочларни орқага йиғиб, заколка билан маҳкамланг ва олдингизга озроқ туширинг. Шунда юзингиз очиқ кўринмайди, соч турмаги эса енгил ва текстурали бўлади. Агар бу турмак сизга тартибсиз туюлса, бир дақиқада осонгина йиғиб олишингиз мумкин. Рози Хантингтон-Уайтли бундай турмак билан замонавий кўринган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Агар юқоридаги турмак сиз учун жуда оддий бўлса, унда даста қилиб йиғишга ҳаракат қилинг. Сўнгги пайтларда бу турмак йулдузларга жуда ёқиб қолган, хоҳлаганингизни танланг: америкалик актриса ва хонанда Изабела Монер сингари орқадан биттали ёки Жей Лоники каби ён томондан қилинган иккитали даста.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шай Митчелл бошининг тепасидан кичкина даста қилиб турмаклаган, сочини юзининг икки томонига текис қилиб туширган ва қолган сочларини эса узунлигича ёйган. Ванесса Хаженснинг сочини пастдан иккитали силлиқ қилиб йиғгани ўзига жуда ярашган.

Фото: Instagram

Ой думи шаклида турмаклаш яна трендда. Ва бу ажабланарли эмас, чунки иссиқда бундай турмак жуда қулайдир. Хайли Бибер сингари иккита қилиб турмаклашга ҳаракат қилинг. Бунда сочларингизга конус ёки дазмол билан ҳажм беришингиз, шунингдек, енгилгина жингалак қилишингиз мумкин.

Фото: Instagram

Сочлари текис бўлган қизлар кўпинча турмак қилишда қийналади. Услубингизни янги кўринишга келтириш учун сочингизни икки ёндан ўриб олинг. Ёки турли хил резинка ва тасмалардан фойдаланинг. Бундай соч турмаги билан бачкана кўриниб қоламан деб ўйламанг: Жижи Ҳадид бунинг тескарисини анча олдин исботлаган.

Фото: Instagram

Янада оддийроқ турмакни Эмили Ратайковскийда кўришимиз мумкин: юлдуз шунчаки сочини  фарқидан бошлаб ортиқча оро бермай, иккита қилиб ўриб олган. Модель кўзларига янада урғу бериб бўяган, шунингдек, катта сирғаларини тақиб янада эътибор тортган. Бундай соч турмаги сизни ҳеч қачон уялтириб қўймайди.