Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ойнаванд бекат-дўкон ичига кириб кетди. Ҳолат акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда айтилишича, воқеа 25 май куни «Чимган» бекатида юз берган.
Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Қорасу-6 даҳасида жойлашган Makro супермаркетига Lacetti кириб кетганди.
Ҳолат ҳайдовчи ўт олдиргич калит ва фарзандини қаровсиз қолдириб, ўзи супермаркет ичига кириб кетганида автомобилда бўлган 8 ёшли фарзанди ўт олдиргич калитни бураб юбориши оқибатида юз берган. Автомобиль ҳаракатланиб кетган ва супермаркет ойнасини синдириб, ичкарига кириб тўхтаган.
Изоҳ (0)