Ҳукуматнинг 25 майдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг аввалги ректори, Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов 2021 йилнинг май ойи бошларида 64 ёшида вафот этганди.
Музаффар Комилов 2018 йилнинг апрелида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланганди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига биноан 2018 йилнинг апрелида ташкил этилган.
Аввалроқ Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)