Тошкентдаги Humo Arena муз саройи ёнида 25 май куни «Мўйноққа мадад» веломарафонига старт берилади.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, хайрия веломарафонини ўтказиш доирасида иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўли бўйлаб йўлларнинг қуйидаги қисмлари ҳаракат учун соат 09:30 дан 11:30 гача ёпилади:
- Афросиёб кўчаси — «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
- Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан «Ҳазрати Имом» мажмуасигача;
- Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелгача;
- Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелдан Ислом Каримов шоҳкўчасигача;
- Ислом Каримов шоҳкўчаси — Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.
Бундан аввал Тошкент вилоятидаги Келес кўприги «таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар» ёпилгани ҳамда Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми 18 майдан бир ярим ойга ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)