• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шарқ Наполеони» — Иброҳимбек Лақай ҳақида

    Шўролар ҳукуматига қарши аёвсиз курашган лашкарбоши Иброҳимбек Лақай ва унинг сафдошлари, уларнинг истиқлолчилик ҳаракатлари ҳақида «Дарё» колумнисти, тарихчи олим Баҳром Ирзаев ҳикоя қилади.

    Иброҳим Лақай

    Иброҳим Лақай
    Фото: Wikipedia

    Тўқсон йил аввал (1931 йиллар) айрим ҳукуматга яқин инсонлар орасида Афғонистондан Иброҳимбек ҳужумга ўтди деган миш-мишлар авж олиб, бутун Туркистон аҳлини бир зум қўрқув ва озгина умид чулғаган эди. Шўро ҳукуматига қарши кўп йиллар муваффақиятли кураш олиб борган, Бухоро амирлигида девонбеги, тўпчибоши ва лашкарбоши лавозимларига кўтарилган лақай баҳодири Иброҳимбек аслида ким бўлган?

    Мулла Муҳаммад Иброҳимбек Чақабой тўқсабо ўғли 1889 йил Душанбе шаҳридан 12 километр узоқликда Каппон дарё бўйидаги сўлим Кўктош қишлоғида туғилган. Отаси 80 уйлик Кўктош қишлоғидаги лақай уруғи оқсоқоли бўлиб, амир томонидан тўқсабо (полковник) унвони берилганди. Чақабой тўқсабонинг тўрт аёлидан 6 ўғил, 6 қизи бўлиб, Муҳаммад Иброҳимбек улардан энг кичиги эди. У аввалига мактаб, сўнг бир ярим йил давомида маҳаллий мадрасада сабоқ олган.

    Иброҳимбек амалдор отаси даврида қишлоқ тўйларида улоқ чопиб, кураш тушиб, эл орасида номдор полвон деган ном чиқаради. 1911 йил отаси вафот этгач Ҳисор беги хизматига киради ва 1919 йилда Ҳисор беги ҳузурида қилган хизматлари эвазига қоровулбеги унвонини олади.

    1920 йил сентябрида Қизил армиянинг Бухоро амирлигига шиддатли ҳужуми оқибатида Амир Олимхон мағлубиятга учраб, Шарқий Бухорога чекинишга мажбур бўлди. Давлатмандбек лақай уруғлари оқсоқоллари билан қурултой ўтказиб, уларни совет ҳукуматига қарши ялпи курашга даъват этади. Қурултойда Эшон Султон раҳбарлигидаги Ҳисор лақайлари ҳам, Кўр Ортиқ додҳо Аширов бошлиқ Балжувон лақайлари ҳам умумий раҳбарликни бир овоздан Иброҳимбек Чақабой тўқсабо ўғлига топширади. Бунда Иброҳимбекнинг эл орасидаги таниқли паҳлавон, бир сўзли мард инсон сифатидаги юксак обрўси, ўзининг ўта жасур табиати ҳам асосий омил бўлди. Унинг маслаҳатчиси ва таянчи, лақай уруғи доҳийси, қайнатаси Абдуқаюм парвоначи Улаев эди.

    Амир Олимхон Шарқий Бухорода узоқ тура олмаслигини англаб, Афғонистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлади. Боиси Душанбе ва унинг атрофларида амир ва унинг сарой аҳли учун турар жойлар ҳам, от-уловлар учун озуқа захиралари ҳам мавжуд эмасди. Қолаверса, қизил армия кун сайин Афғонистон билан чегараларни назоратига олиб, Бухоро амирининг ташқи алоқаларини қийинлаштираётган эди. 1921 йил бошлари Амир Олимхон раҳбарлигида Бухоро қўрбошиларининг қурултойини ўтказилди. Унда Абдуқаюм Парвоначининг маслаҳати билан Иброҳимбекка «Ислом лашкарбошиси» унвони берилиб, бутун қўшин қўмондони этиб тайинланди. Иброҳимбек Чақабой тўқсабо ўғли қисқа муддатда 10 мингдан ортиқ аскар тўплаб, Кўлоб, Балжувон, Қоратегин, Дарвоз, Ҳисор вилоятларининг катта қисмини қизил қўшиндан тозалашга эришди.

    1922 йил Душанбе шаҳрини босқинчилардан озод этишга киришди. 1923 йил баҳорда Иброҳимбек қўл остида фақат Шарқий Бухорода 47 та қўрбоши дасталари ҳаракат қилар, айрим маълумотларга кўра аскарларининг сони Ҳисорнинг ўзида 20 минг киши атрофида бўлган. 1923 йил ёзида Ҳисор водийси ва Панж дарёси атрофида қизил армияга қарши қатор муваффақиятли ҳарбий ҳаракатларни ўтказди. 1925 йил январда Иброҳимбек Сурхон воҳасида, Шеробод – Бойсун атрофларида шўро қўшинларига қарши кураш олиб борди.

    Фарғона водийсида тинчликка эришган совет ҳукумати асосий кучларини Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тоғли вилоятларига йўналтириб, Иброҳимбекка қарши курашни авж олдиради. 1926 йил 21 июнда кескин жанглардан сўнг Иброҳимбек Афғонистон ҳудудига ўтиб кетишга мажбур бўлади. 1926–1929 йиллари Кобул яқинидаги Қалъаи Фотуда – собиқ амир Саид Олимхон қароргоҳида яшайди. Бироқ Иброҳимбек бошчилигидаги муҳожирлар Афғонистондаги сиёсий кураш, ҳарбий можароларда иштирок этишга мажбур бўлади. Сабаби совет айғоқчилари қай йўл билан бўлмасин Амир Олимхонни йўқ қилишга уринарди. Шу боис афғон ҳукумати билан алоқасини бузиш ниятида хилма-хил ҳийла-найрангларни ишга соларди. Ўз амирининг бу қадар ожиз аҳволга тушиши, айниқса, Шимолий Афғонистонга шўролар зулмидан қочиб келаётган юз минглаб муҳожирларга совет жосуслари қутқуси билан афғон ҳарбийлари томонидан зулм ўтказилаётганига Иброҳимбек чидай олмайди. Йигитларини тўғри афғон армиясига қарши жангга бошлайди. Аввалига унинг бу ҳаракати азалдан Афғонистон ҳудудида яшаётган ўзбек ва туркман қавмлари оқсоқоллари томонидан ҳам қўллаб-қувватланади. Иброҳимбек аскарлари афғон қўшини устидан бир неча марта ғалаба қозониб, Хонободда 700 нафар афғон аскарини йўқ қилади. Мулло Аҳмадбий Айлобод атрофида 280 афғон ҳарбийини маҳв этгач, улар жанубга чекинадилар.

    Иброҳимбек 1928 йил охирларида Шимолий Афғонистонда мавқейини мустаҳкамлаб, қўлга киритилган ерларга йигитларини бек этиб тайинлайди. Жумладан, Рустакда Кўган Шералиев, Чаябга Эшон Исохон, Толихонга Али Мардон додҳо ва укаси Қорақуллар, Имом Соибга Кўр Ортиқ додҳо ва Алят полвонлар бош бўлади. Шундай бир шароитда ташвишга тушиб қолган афғон ҳукуматининг совет давлати билан алоқаси мустаҳкамланади. Маҳаллий туркман ва ўзбек оқсоқолларига нисбатан баъзи имтиёзлар жорий этилиб, уларни бу тарафга оғдиришга эришилади. Гўё бек бўлиб олган ўзбек қўрбошиларнинг маҳаллий аҳолини талаётгани ҳақидаги миш-мишлар авж олдирилади. Гап-сўзлардан кейин Иброҳимбек йигитлари маҳаллий туркман ва ўзбекларнинг ёрдам-қўлловидан айрилади. Қизилоёқ Эшон Обид халифа ҳам Шибирғондан ёрдамини тўхтатади. Афғон ҳукумати Амир Олимхондан Иброҳимбек унинг қўшинини зудлик билан ўз ҳудудидан чиқиб кетишини талаб қила бошлайди. Бу эса улар учун фожиали оқибатларни келтириб чиқаради.

    1930 йил 24–25 май кунлари қўрбошилар қурултойи чақирилиб, бўлғуси жанг ҳаракатлари ва чегаранинг турли нуқталаридан Тожикистон ҳудудига ўтиш масалалари келишиб олинади. Иброҳимбек СССРга қарши ялпи ҳужум муддати қилиб 3 июль кунини белгилайди. Бироқ жосуслар орқали бу режадан воқиф бўлган совет режими раҳбарлари зудлик билан қарши зарба уюштиради. Улар 1930 йил 20 июнда иккинчи марта Афғонистонга бостириб киради. Бир ҳафта давом этган жангларда Иброҳимбекнинг 839 жангчиси, шунингдек, кўплаб тинч аҳоли вакиллари ўлдирилади. Кучлар тенг бўлмаган жангда Иброҳимбек мағлубиятга учраб, яқин сафдоши Ўтанбек қўрбоши ва ҳарбий кучлари билан Қора Ботир тоғларига чекинади.

    1931 йил бошларига келганда Иброҳимбек ҳаракатини фаоллаштириб, муҳожирларнинг тарқоқ кучларини яна бирлаштиради. Чолтовда бўлган қўрбошилар қурултойида аҳолини совет ҳукуматига қарши ялпи қўзғолонга даъват этувчи мурожаатномалар, шунингдек, аввалги хатоларидан хулоса чиқариб, энди кичик-кичик гуруҳларда бир неча ҳудуддан ҳужумга ўтишга қарор қилинади. Иброҳимбек 1500 кишилик сараланган қўшини ва саккиз қўрбошиси билан 1931 йил 30 мартда Тожикистон Республикаси ҳудудига кириб келади ва маълум ғалабаларни ҳам қўлга киритади. Айниқса, советлар ҳудудига киритилганлар аҳолига Иброҳимбек тайёрлаган мурожаатномаларни ҳам тарқатишга эришади. Шундай мурожаатномалардан мисол келтирсак.

    Мурожаатнома!

    О биродарлар! Болшевик ҳокимияти зулми остида қолган қизил аскарлар, ишчи ва халқ. Сизга маълум бўлсинки, мусулмон, рус ё бошқа миллат ва қавмлар, улар ҳокимиятни олгандан бери йиллар давомида сиз Ватан, дин, миллат-у оилангиздан, мулкингиздан ажралдингизлар. Балки, яқинда қалбингизни танингиздан ҳам ажратиб олишар. Шукрки, Аллоҳнинг инояти билан Афғонистон, Англия ва бошқа хориж давлатлари хотиржамлигимизга келдилар. Сизни таҳқир ва зулмдан озод этишга, ҳокимият зўравонликларига қарши курашга бош қўшинг, динингизни қутқаринг! Хотиржамликни қутқаринг, ризқингиз кенгаяди. Советлардан сизга яхшилик йўқ! Улар фақат зулм ва йўқ қиларлар. Бу сизга энг яхши маълумдир. Шартсиз Сиз кураш бошланг, ҳокимиятини йўқ қиларға, ўзингизни озод этинг ва дин равнақи учун уларға қарши курашга киришинг. Салом сизларга!

    Иброҳимбекнинг икки муҳри билан тасдиқланган.
    Мурожаатнома!

    Барча дўстлар – татарлар, қозоқлар, арманлар, руслар, ўзбеклар, тожиклар ва бошқа миллатлар болшевиклар зулми остидалар. Маълумингиз Аллоҳнинг ёрдами ила мен Амударёдан ўз армиям ила Бухоро ҳудудига қадам босдим! Қадрли биродарлар! Йиллар давомида Сиз болшевиклар ҳукумати зулми остидасиз. Бугун биз ўз ватанимизни, халқимизни, динимизни озод этишга киришдик ва советларни йўқ қилишни истадик. Келинг бирлашайлик!

    Муҳр. Иброҳим. 1349 йил 20 зулқаъда (08.04.31.)

    Совет ҳудудида аҳолини ялпи қўзғолонга чақириш режаси мингларча чекистларнинг хизмати туфайли чиппакка чиқади. Бироқ Иброҳимбек қўшини билан шўро аскарлари ўртасида апрель–июнь ойларида шиддатли жанглар бўлиб ўтади. Уларга қарши болшевиклар томонидан танклар, авиация, ҳаво ҳужуми кучлари ва заҳарли газлар ишлатилади. 12 июнда Оқбош тоғидаги сўнгги жангда Иброҳимбек қўшини мағлубиятга учраб, ўзи ҳам яраланади. 1931 йил 23 июнда чекистлар томонидан қўлга олиниб, Тошкентга олиб келинади.

    Ўрта Осиё ППОГПУнинг раҳбар ходими Матсон ва Тожикистон ГПУ раиси Дорофеев биргаликда қўлга олган истиқлолчилар раҳбари Иброҳимбек билан. 1931 йил. Душанбе.

    Ўрта Осиё ППОГПУнинг раҳбар ходими Матсон ва Тожикистон ГПУ раиси Дорофеев биргаликда қўлга олган истиқлолчилар раҳбари Иброҳимбек билан. 1931 йил. Душанбе.
    Фото: Баҳром Ирзаев

    1931 йил 28 июнь куни ОГПУ масъул мулозими Дуров томонидан ўтказилган сўроқда Иброҳимбек «Биз жангга киришдан олдин Юсуф Муқумбоев орқали Миллатлар Лигасига чиқиб, халқаро ёрдам бўлишидан умид қилган эдик. Мен советлар зулми остига ташланган юртимни, уларнинг қўли остидан озод қилиш орзусида ҳаёт-мамот жангига кирганман. Қизил аскарларга қарши кураш ҳаётим мазмуни бўлди» дейди. Шунингдек, ўзининг Усмонхўжа раҳбарлигидаги жадидлар ҳамда русларга қарши қўлига қурол тутганини айтади. 1921 йил кузида Анвар пошшо келганида Амирнинг фармони асосида уни 90 нафар аскари билан қуролсизлантирганини, сўнг музокаралар натижасида Анвар пошшонинг раҳбарлигини тан олганини айтади. Шу ўринда Иброҳимбекнинг сафдошлари бўлган айрим лақай баҳодирлари ҳақида маълумотларни келтирсак.

    Иброҳимбекнинг энг таъсирли маслаҳатгўйларидан бири унинг қайнатаси лақай уруғининг доҳийси, данғаралик Абдуқаюм парвоначи Улаев эди. Бешбулоқ қишлоғидан Алимардон додҳо Муҳаммедов лақайларнинг «Бердақли» қабиласи бошлиғи бўлиб, 1920 йилдан Иброҳимбекнинг маслаҳатчисига айланганди. 1926 йил Афғонга ўтгач, Иброҳимбек билан Бачаи Сақо тарафида Нодирхонга қарши уруш олиб борган. Алимардон додҳо 1931 йил апрелда 200 одами билан аҳоли оралаб оммани жангга чақиради. 10 апрель куни 18 соат давомида 81-кавполк билан шиддатли жанг олиб боради. Кечга яқин Жетимтовга чекиниб, 13 апрель куни Ябуга одам юбориб, аҳолидан озуқа, от-улов ва қуроллар йиғишга одамларини юборади.

    Чапдан ўнгга: ГПУ дивизион командири Василев Александр Григоревич, кўнгиллилар отряди командири Султонов Муқум, ГПУ тезкор гуруҳи бошлиғи Валишев Абдулла Нугманович. Шу уч киши Иброҳимбек Лақайни ушлаш ва ҳибсга олишда шахсан иштирок этган.

    Чапдан ўнгга: ГПУ дивизион командири Василев Александр Григоревич, кўнгиллилар отряди командири Султонов Муқум, ГПУ тезкор гуруҳи бошлиғи Валишев Абдулла Нугманович. Шу уч киши Иброҳимбек Лақайни ушлаш ва ҳибсга олишда шахсан иштирок этган.
    Фото: Баҳром Ирзаев

    Кўкан тўқсабо Кенжаев Ҳисор лақайларининг “Курдек” қабиласи Жаққа уруғидан бўлган ва у Тутковул қишлоғида туғилган. У 1926 йил Иброҳимбек билан Афғонистонга ўтади. Иброҳимбек унга тўқсабо унвонини бериб, Чаяб ва Рустакга бек этиб тайинлаганди. 1931 йил мартида Тожикистонга кириб, 16 апрелгача Найзабулоқ Мундаклар ҳудудларида Қизил армия билан уруш олиб борган. Унинг талончи, босқинчилар қўли остида қолган ватанда тирик яшагандан кўра, жангларда ўлганимиз яхши деган гапи машҳур эди.

    Кўр Ортиқ додҳо Аширов Балжувон лақайларининг «Тўртўғил» уруғидан. 1920 йилгача 25 000 қўй, юзлаб от, туя ва қора молларга эгалик қилган Ортиқ додҳо Аширов бутун бойлигини озодлик курашига сарф этади. 1931 йил 300 одами билан Тожикистон ҳудудига кириб, Сассиқбулоқ қишлоғида ГПУнинг 3 одамини ўлдириб, таслимчиликдан воз кечади. Сўроқда «Ҳа, биз советларнинг қудратини жуда яхши билар эдик. Аммо ҳаёт-мамот жангига кирганимиз учун ҳам энг сўнгги кучимиз қолгунича кураш олиб бордик», деган эди.

    Алят полвон Элмирзаев лақайларнинг «Довуд» уруғидан бўлиб, 1923–1926 йиллари акаси Исмат билан бирга жанг олиб боради. 1926 йил акаси вафот этгач, Иброҳимбек билан Афғонистонга чекинади. 1929 йил 5 октябрь куни йигитлари билан разведка мақсадида советлар ҳудудига киради. Бир неча муваффақиятли жанглардан сўнг 1930 йил Афғонистонга қайтади. 1931 йил март ойида 200 йигити билан Қизил армияга қарши шиддатли жанглар ўтказади.

    Яна бир лақай ботири Кўган Шералиев эди. Шўрчи қишлоғидан 34 ёшли Кўган 1926 йил Афғонистонга чиқиб кетиб, юз нафар йигити билан Иброҳимбекнинг шахсий қўриқлаш хизматида бўлган. 1931 йил жангларда деярли барча йигити шаҳид бўлгунича жанг олиб борган. Азим Марқа Остонақулов Кўктош лақайларининг «Марқа» уруғи оқсоқоли, Иброҳимбекнинг яқин одами эди. Шунингдек, Иброҳимбек қўшини таркибида лақайлардан бошқа Бухоро Шайхул исломининг ўғли, таниқли эшонлардан Сулаймон Салоҳиддинов (Эшон судур) ҳам бўлган. У 1931 йил апрелда Амирдан рухсат олиб Иброҳимбекка маслаҳатчи сифатида Тожикистон ҳудудига кирган. Терговчининг ёшингиз катта экан. Қандай бу жангга рози бўлдингиз, деган саволига «Ҳа, советлар жуда кучли экан. Балки, буюк ва қудратли совет давлати, бир қари инсоннинг хатосини кечирар?» деб жавоб беради. Эшон Исҳоқхон Мансурхонов 1920 йил Бухорони тарк этиб, 500 одами билан Хуррамбек йигитлари билан бирга ҳаракатланган. 1928 йил Афғонистонга ўтиб, Иброҳимбек уни шимолий Боботоғ ва Чаяб вилоятларининг ҳокими этиб тайинлаган. 1931 йил апрелда 200 одами билан курашаркан, Ҳисорда советларнинг самолётдан қилган ҳужумига дош беради. Шоҳасан Имомқулов 1931 йил 17 апрелда 200 одами билан 12 соатлик жангда учувчи Осянников, Макунина, техник Садковларни қўлга олиб, шу жангда жами 17 нафар қизил аскарни ўлдирган.

    1932 йил 16 март куни Иброҳимбек Лақай бошлиқ 16 нафар сафдошига нисбатан «1921–1926 йиллар Шарқий Бухорода совет ҳокимиятига қарши кураш олиб борган, 1929 йил инглизлар топшириғи асосида шимолга юриш қилиб, 1931 йил апрель ойида мингга яқин йигитлари билан ТожССР ҳудудига бостириб кирган» деб, ЎзССР ЖКнинг 58-, 60-моддаларини қўллаб айблов эълон қилинади. 1932 йил 13 апрель ОГПУ қошидаги махсус ҳайъат томонидан Иброҳимбек Чўқабоев, Сулаймон Салоҳиддинов (Эшон судур), Абдуқаюм Парвоначи Удаев, Эшон Исохон Мансурхонов, Алимардон додҳо Муҳаммедов, Кўр Ортиқ додҳо Аширов, Кўган Кенжаев, Тошмат Хўжабердиев, Мулланиёз Парвоначи Ҳакимов, Алят полвон Элмирзаев, Шоҳасан Имомқулов, Кўганбек Шералиев, Мулла Аҳмадбий Саидов, Мирза Қаюмчеров, Азим Марқа Остонақулов, Эшонполвон Баҳодирзода – жами 16 нафар кишига олий жазо (ўлим) берилди. Мулланиёз Парвоначи Ҳакимов тергов жараёнида ҳалок бўлди.

    Шу зайл ўн йил давомида Қизил армияга қарши аёвсиз кураш олиб борган Иброҳимбек ва унинг сафдошлари 1932 йил 31 август куни Тошкентда қатл қилинади. Унинг жасоратини нафақат дўстлари, балки Иброҳимбек билан жанг олиб борган душманлари ҳам тан олган. Ўтган йиллар мобайнида «Лақайдан чиққан Бонапарт» – Иброҳимбекнинг хотирасига кўплаб мақолалар, асарлар ёзилди. Яқин кунларда унинг ҳам оқлангани ҳақидаги хабарни эшитиб қолсак ажаб эмас.

    24.05.2021, 21:10   Изоҳ (0)   63757
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.