Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 24 май, душанба куни «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» фестивали доирасидаги ёшлар билан учрашувда солиқ тушумлари ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилмоқда.
«Ўтган йили май ойида Солиқ қўмитаси раҳбарлигига келганман. Ўшанда бизда солиқ тушумлари 7,2 триллион сўм эди. Долларда ҳисобласак, бу 720 миллион долларни ташкил қилади. Бугунги кунга келиб Солиқ қўмитаси бир ойда солиқлардан 10 триллион сўмдан ортиқроқ маблағ туширади. Долларга ҳисобласангиз, бу 1 миллиард долларни ташкил қилади. Солиқ органлари бир ойда бир миллиард доллар давлат бюджетига маблағ туширади.
Бу Президентимизнинг солиқ сиёсатидаги ислоҳотларидан кейин, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги Солиқ кодексини ишлаб чиқилганидан ҳаётга татбиқ қилинганидан сўнг рўй берди. Бугун бу ислоҳотлар мева беришни бошлади», — деди Кудбиев.
Изоҳ (0)