Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан аниқланишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида хўжалик бекаси сифатида фаолият юритаётган З.А. қўл остида ишловчи ходимлари О.Б.нинг навбатчилик вақти тугаганидан сўнг, М.А. ва М.А.ни эса иш вақтида ўзларига юкланган вазифаларни бажартирмасдан, уларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаган.
Давлат меҳнат инспекцияси қарорига асосан З.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ва амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробари миқдорида жарима жазоси тайинлаш белгиланди.
Қайд этилишича, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимлари (2021 йил 30 март кунидаги 13 ва 4 майдаги 18-сонли йиғилиш баёнларига асосан) мажбурий меҳнатга жалб этмаслик бўйича огоҳлантирилган ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна иккита конвенциясини ратификация қилиш ниятида
- Қашқадарё ва Андижонда тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мансабдорлар 12,2 млн сўм жаримага тортилди
- «Мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатларида асл айбдорларни жавобгарликка тортиш керак» — Шерзод Шерматов
Изоҳ (0)