• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дахлсизлигидан маҳрум бўлган депутат ҳокимлик ва прокуратура босим ўтказаётганини айтмоқда. Андижон шаҳар ҳокими эса сессиядаги ҳолат депутатнинг обрўсини сақлаш мақсадида қилинганини билдирди 

    Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 2021 йил 17 май куни ўтказилган навбатдаги сессиясида депутатлар тинтувдан ўтказилгани, сессияда, шунингдек, Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилиб юрган депутат прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганди. Мазкур ҳолат Олий Мажлис Сенати томонидан ҳам назоратга олинди. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги прокурорнинг бундай ҳаракатини «оқлаб бўлмаслиги»ни маълум қилиб, прокурор коррупция ҳолати ҳақида хабар берган шахсни ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади.

    Фото: «Дарё»

    Вазиятни изоҳлаган Миллий гвардия эса Андижон шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан сессия иши бошлангунга қадар шаҳар ИИБ, прокуратура ва ҳокимликдан ажратилган масъул ходимлар кузатуви остида қўриқлаш ходими сессия қатнашчиларини металлодетектор ёрдамида кўрикдан ўтказганини, уяли алоқа ҳамда овозли видеога олувчи воситаларини қолдириб киришлари талаб этилганини билдирди.

    «Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказиб, депутат даҳлсизлигидан маҳрум бўлган Шуҳрат Каримов, мазкур мажлисда иштирок этган депутат Жаҳонгир Жиянов ҳамда Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровлардан изоҳ олди.

    Шуҳрат Каримовнинг маълум қилишича, у халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашига 9-Саъдий сайлов округидан сайланган депутат сифатида қонун ва қонуности ҳужжатлар ижросини халққа етказиш ва ижросини назорат қилишга ҳаракат қилган. Шу сабабли бир қатор ташкилотларга тегишли тартибда депутатлик сўровларини юборган. Бу эса мутасаддиларга ёқмаган.

    «Муаммо ўзи нимадан бошланди? Бунинг учун салкам бир йил олдинги вақтга қайтамиз. 2020 йилнинг 3 август куни Андижон шаҳар ҳокимлигида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов раислигида ‘Ҳафта давомида бажарилиши зарур бўлган масалалар’ бўйича йиғилиши ўтказилди. Унда сектор ва ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар Кенгаши депутатлари қатнашди. Аммо шахсан ўша куни ўзим иштирок этолмаганман. Йиғилишдан сўнг Андижон шаҳар прокурори Қобил Асқаров пандемия пайтида айрим депутатлар шаҳарда ташкил этилган постларда, озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналарни ўрганиш давомида гувоҳномаларини кўрсатиб, тўлов қилмасдан нарсалар олиб чиқиб кетяпти деб, депутатларни таъмагирликда айблаган. Лекин айнан қайси депутат, қачон, қандай усулда таъмагирлик қилаётгани очиқланмаган.

    Ўша пайтда Кенгаш таркибидаги регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия раиси Илҳом Абдулазизов карантинда бўлгани сабабли унинг ўринбосар сифатида 11 нафар депутат иштирокида йиғилиш ўтказганман. Кўтарилган масалани атрофлича муҳокама қилиб, ҳолатни кўпчилик депутатларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз деб баҳолаганмиз ва прокурорга депутатлар ҳуқуқлари бузилгани бўйича сўров киргизиб, фикрларини асослантириб беришини сўраганмиз. Афсуски, прокурор ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Аксинча, доимий комиссияга мурожаат қилган депутатлар айтганларидан тониб, прокурорни мақташга ўтган.

    Шуҳрат Каримов.

    Шуҳрат Каримов.
    Фото: «Дарё»

    Фуқароларнинг муаммоларини кўтариб, қўлдан келганча ёрдам беряпмиз. Оғзаки мурожаатлар орасида Навоий шоҳ кўчасидан ўтувчи темир йўл кўприги олдида ‘автомойка’ қуриш учун ноқонуний тарзда ер ажратилган. ‘Автомойкани’ қуриш жарайонида бир қатор талаблар бузилган. Мазкур ҳолатнинг қонунийлигини ўрганиб беришни сўраб прокурорга ҳам депутат сўрови киритгандим. Афсуски, прокурор сўровимга бу қонуний эканини, архитектура нормаларига тўғри келишини айтиб жавоб хати юборган. Аслида бу нотўғри. Чунки, прокурор ўз жавоб хатида ноқонуний чиққан ҳокимнинг фармойишини оқлаётгандек эди. Мен бу жойни аниқ прокурорники дея олмайман. Лекин унга яқин шахсларга тегишли экани аниқ. Буни ўзим ҳам суриштирдим. Бу факт», — дейди Шуҳрат Каримов.

    Каримов депутатлиги дахлсизлигини ечишга унинг Андижон шаҳри ҳокими томонидан «Янги бозор» ҳудудида беш қаватли автотураргоҳ қуриш учун чиқарилган қарорининг бекор қилинишини сабаб қилиб кўрсатган.

    «Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтган 19-сессияда шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг ‘Янги бозор’ ҳудудида ‘ELEVADA UT GROUP’ МЧЖ томонидан беш қаватли бино қуриш, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлашга рухсат бериш тўғрисиъдаги қарорини бекор қилиш масаласи кун тартибига қўйилган эди. Унда депутатларнинг деярли барчаси қўл кўтариб тасдиқлади. Ушбу қарорнинг бекор бўлишидан олдин депутат сифатида ўрганиш олиб борганман. Шундан кейин негадир прокуратура томонидан менга нисбатан босимлар бошланди. Ҳаттоки, кўриб турганингиздек депутатлигим дахлсизлигини ечиш бўйича тақдимнома киритилди.

    Ўтказилган сессия ҳақида ўз фикримни билдирадиган бўлсам, сессиядан олдин менга мазкур иш бўйича ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмади. Сессияга келган депутатларни залга киритишдан олдин ёнларида телефон ёки бошқа овоз ёзувчи мослама бор-йўқлиги текширилиб, кучишлатар тизим ходимлари томонидан тинтув қилинди. Сессия тегишли қонун ва регламентга зид ҳолда ўтказилди. Сессия тўлиқ шаҳар ҳокимининг сценарийси асосида ўтди ва депутатларнинг катта қисми овози билан депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлдим», — дейди депутат Каримов.

    ЎзЛиДеП партияси Андижон шаҳар кенгаши аппарат раҳбари, шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Жиянов сессияда кучишлатар тузилмалар вакиллари иштирок этиши ва депутатларнинг сессияга киришдан олдин тинтув қилинишини мутлақо қонунга зид эканини айтмоқда.

    Жаҳонгир Жиянов.

    Жаҳонгир Жиянов.
    Фото: «Дарё»

    «Депутатларнинг Конституция ва қонуности ҳужжатлари, президентимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлашини назорат қилишда ҳиссаси катта. Сайловчилардан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари Андижон шаҳар депутатларининг ўз сўзи, фикри бор. Охирги кунларда бўлаётган ишларни олиб қарайдиган бўлсак. Сўнгги ойларда ўтказилган сессияларда долзарб масалалар кўрилди. Бир нечта масала президентнинг ер ажратиш бўйича қарорларига мувофиқ аукционда сотилмоқда.

    Андижон шаҳридаги 9-Саъдий сайлов округига партиямиздан сайланган Шуҳрат Каримов масъуллар томонидан бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни сессияга кўтариб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга мурожаат қилиши айрим масъулларнинг ғашига тегди десам янглишмаган бўламан. Натижада шаҳар прокуратураси томонидан депутат Каримовнинг шахсий дахлсизлигидан маҳрум этиш бўйича тақдимнома киритилди. Хўш дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш нима беради? Умумий маънода қарасак давлат раҳбарининг сўз эркинлиги сиёсатига болта уриш десам асло муболаға бўлмайди. Тан олиш керак кам сонли депутатларимиз юрак ютиб гапиради. Омма ва журналистлар билан очиқ мулоқотда бўлади. 19-сессияда депутатларимиз даҳлсизлиги таъминланди. 20-сессиянинг ўтказилиши бизни анча гумонларга қўйди. Прокуратуранинг тақдимномасини ижро этиш ноқонуний амалга оширилди. Сабаби прокуратура муаммони сессияга тўғридан-тўғри олиб кириб, кун тартибига қўёлмайди. Сенат регламентига асосан сессия кун тартибига муаммони фақат депутатлар, сиёсий партиялар, ҳокимлар олиб чиқиш ваколатига эга. Каримовнинг дахлсизликдан ечиш масаласини доимий комиссия ҳам кўриб чиқмаган, хулоса ҳам бермаган. Доимий комиссия йиғилишига қўйилмасдан, сессия кун тартибига қўйилган. Бу, биринчи, қонун бузилиши ҳисобланади. Иккинчиси, эса халқ вакилларининг йиғилиши ҳар қандай ҳолатда шаффоф бўлиши керак. Агарда қонунда берилмаган ёпиқ сессия ўтказилмаса оммавий ахборот воситалари тўсқинликсиз кириши мумкин. Энди ўз-ўзидан саволлар туғилади. Депутатлар халқни ташвишини инобатга олиб очиқлик билан сессия ўтказса-ю халқнинг ўзи киролмаса, депутатларга тўсқинлик бўлса. Кучишлатар тизимлар томонидан депутатлар дахлсизлиги  бузилиб, қўпол равишда тинтув ўтказилса, телефонлари тортиб олинса бу қандай ҳолат?», — дейди Жаҳонгир Жиянов.

    Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг айтишича, депутат Шуҳрат Каримов ўзига ажратилган тўрт гектар ер майдони атрофидаги қўшимча олти гектарни ҳам ноқонуний қўшиб олган. Каримов ўзига бириктирилган ердан кўп қаватли уйлар, коттежлар, маиший хизмат бинолари қуриши керак бўлган бўлса-да, белгиланган ишлар амалга оширилмаган.

    Баҳром Ҳайдаров.

    Баҳром Ҳайдаров.
    Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги

    «Alians Group Corparation директори Шуҳрат Каримовга 2017 йилда собиқ ҳоким томонидан тўрт гектар ер берилган. У ерда кўп қаватли уйлар, коттежлар, маиший хизмат бинолари қуриш керак эди. Лекин орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, бу ерда фақат битта бино қурилиши амалга оширилган, холос. Тергов жарайонига унда депутат дахлсизлиги бўлгани учун чақирилмаган. Лекин ҳокимият томонидан гуруҳ тузилиб, ушбу жой тегишли тартибда ўрганилган. Ўрганишлар давомида Шуҳрат Каримов ҳокимият томонидан берилган тўрт гектар ердан ташқари яна олти гектар ерни ноқонуний тарзда қўшиб олган ва натижада турли можароларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган. Қайд этиш лозим, у ноқонуний эгаллаб олинган олти гектар жойни шаҳар ҳокими бўлган дастлабки кунларданоқ ўтказиб беришимни сўраган.

    https://youtu.be/a66Rrb_ZB7A

    Ўзингиз биласиз, Андижон ҳудудида аҳоли зич жойлашган. Битта хонадонда 4-5 та оила яшайди. Агар мен бу жойда кўп қаватли уй қуриб, икки мингта оилага берсам улар давлатдан, президентимиздан рози бўлади. Бундан ташқари 200 дан ортиқ ёшлар тадбиркорлик қиламан, катта ишлар бажараман деб кўзлари ёниб турибди. Мана шу жойни уларга берадиган бўлсам 2—2,5 мингта ишчи ўрни яратилади. Лекин битта шахсни деб эътиборсизлик қилсам, натижада эртага бу жой сотилиб кетса, ким жавоб беради? Агар балансимда турган ушбу ҳудудни  қонуний, фойдали ишларга йўналтирсам, одамлар давлатдан рози бўлади», — дейди ҳоким Ҳайдаров.

    Шаҳар ҳокими депутат томонидан тилга олинаётган ва яқинда қарори бекор қилинган автотураргоҳ ҳақида ҳам маълумот берган.

    «Шуҳрат Каримов ижтимоий тармоқларда 19-мактаб ўрнига кўп қаватли уйлар қуриш ҳақида гапирмоқда. Лекин бу ҳеч қайси ҳужжатда кўрсатилмаган. Мен уни ҳимоя қиламан дейди. Бироқ у қайси ҳужжатда бор экан. Тўғри, ‘Янги бозор’ ҳудудида биз беш қаватли автотураргоҳ қилмоқчи эдик. Биринчи қаватда маиший хизмат, яъни ўша ердаги косиблар учун дўконлар бўлади. Ҳудуд кичик бўлгани сабабли машина кўп, аҳоли йўлдан ўтиш ҳолатларида кўп авария содир бўлади. Агар кўп қаватли автотураргоҳлар қурмайдиган бўлсак, машиналарни қўйгани жой топилмаяпти. Кўриб турибсиз йўлларда узундан узун тирбандликлар юзага келмоқда. Одамлар юра олмайдиган даражага келяпти. Агар мен шаҳар ҳокими бўла туриб, чўғни ушлаб, муаммоларни ҳал қилмасам эртага машиналарни қаерга қўямиз? Эртага бу ҳудуддаги аҳоли хавфсизлиги қандай таъминланади? Ким аварияларни бартараф этади? Биласиз, шаҳримизда машиналар газ билан юради. Мабодо эртага портлаб кетадиган бўлса, ким жавоб беради? Албатта, шаҳар ҳокими. Кўпчилик ўз фикрларини билдирди сўнг бу қарорни бекор қилдик. Депутат Каримов айтаётган важлар эса асоссиз», — дейди шаҳар ҳокими.

    Ҳоким Ҳайдаров журналист ва блогерларнинг сессияга киргизилмаганини депутатга ҳали айблов қўйилмасдан, дахлсизлиги ечилмасдан туриб оммага тарқалиб кетишининг олдини олиш ва обрўсини сақлаш мақсадида қилингани билан изоҳлади.

    «Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда шаҳар Кенгаши депутати Шуҳрат Каримовнинг дахлсизлиги масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Куни кеча ўтказилган халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 20-сессияга ОАВ вакиллари ва блогерларнинг киргизилмаганининг асосий сабаби депутатга ҳали айблов қўймасдан, даҳлсизлиги ечилмасдан туриб оммага тарқалиб кетишининг олдини олиш эди. Даставвал у ерда, умуман, ҳеч қандай тинтув бўлмаган. Аксинча депутатлардан сессияга турли телефон ва камераларни олиб кирмасдан тартибларга риоя қилишларини сўраганман. Мақсад кимгадир қаршилик ёки тўсқинлик қилиш эмас, аксинча нафақат Шуҳрат Каримов, балки бошқа депутатларимизнинг ҳам обрўсини сақлаш бўлган. Ўзингизга маълум сессияда битта депутатнинг дахлсизлигини ечиш масаласи кўриб чиқилиши белгиланган ва унда музокара, мунозара ҳамда бошқа масалалар бўлиши аниқ эди.

    Сессия аввалида прокурор ўринбосари шаҳар прокурори томонидан имзоланган тақдимномани ўқиди. Шундан кейин кимда савол бор деб иштирокчилардан сўраганимда депутат Жаҳонгир Жиянов ва Диёрбек Абдусаматовлар ўз фикрларини билдирди. Бироқ Шуҳрат Каримов ҳис-ҳаяжонга берилиб, сўзга чиқмасдан зални тарк этди. Бу ерда бўлаётган воқеаларнинг қонунийлигини таъминлаш мақсадида 5 та партиянинг вилоят Кенгашлари раисларини ҳам таклиф қилгандим, улар ҳам қатнашди. Холисликни таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу жарайонни тўлиқ видео тасвирга олган. Ким сўрайдиган бўлса, биз кўрсатишга тайёрмиз», — дейди Баҳром Ҳайдаров.

    Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши котиби, депутат Раҳим Зияевнинг айтишича, тергов жарайонида Шуҳрат Каримовнинг айбсизлиги исботланса, депутатлик дахлсизлиги қайта тикланиши мумкин.

    «Тергов жарайонлари кетаётгани сабабли ушбу сессияни ўтказишга мажбур бўлдик. Бу ҳали охирги қарор эмас деб бемалол айтишим мумкин. Чунки агар тергов жарайонида Шуҳратбекнинг айбсизлиги исботланса, яна дахлсизлиги қайта тикланиши ва ҳаммаси жой-жойига тушиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда ҳар бир депутат тинтув қилинди, деган ҳар хил гаплар айтиляпти. Бу навбатдан ташқари сессия эди — Миллий гвардия ходимлари, қўриқлаш хизматчилари хавфсизлик юзасидан иш олиб боришди. Ахир ҳаммамиз ҳам Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳокимликка борсак телефонимизни топшириб кирамиз. Бу биз учун оддий ҳолат. Воқеани чуқурлаштириш шарт эмас менимча. Ҳаммасини вақт кўрсатади», — дейди Раҳим Зияев.

    22.05.2021, 12:23   Изоҳ (0)   24894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Халқаро фестиваль арафасида гулларга бурканган Наманган

    22.05.2021, 12:20

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 308 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони кетма-кет олтинчи кун икки нафарга кўпайди

    22.05.2021, 10:36

    «Ўзбекнефтгаз»: Муборакдаги конларда газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди

    22.05.2021, 10:30

    «Одамларнинг маънавияти ва оиладаги тарбиясига боғлиқ» — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонда хотин-қизларнинг зўравонликк...

    22.05.2021, 10:21

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 15 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    22.05.2021, 10:00

    Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси январь–апрель ойларида 378 млн долларга камайди

    22.05.2021, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.