Ўзбекистон ва дунёнинг турли нуқталарида 20 май куни олинган суратларни намойиш қиламиз.

Индонезиядаги Римба Рая асаларичилик фермасида гулдан нектар йиғаётган асалари. Мамлакатда асалга талаб унинг соғлиқ учун фойдаси туфайли сезиларли даражада ошди.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳрида кечга яқин кучли шамол туриши оқибатида чанг тўзонга бурканган Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмаси фонида ботаётган қуёш.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хитойнинг Хубэй провинциясининг миллий боғида сақланаётган олтин маймунлар.

Фото: Getty Images

Пекинда Хитой битирувчиларининг мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда, у ерда турли дизайн ва санъат академиялари битирувчилари ўз ишларини намойиш этади.

Фото: Getty Images

Тадбиркорлар Тошкентда реклама конструкцияларининг ноқонуний бузилишини тўхтатишни сўраб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. Пойтахтда Президентни ушбу вазиятни ҳал этишга чақирувчи бир нечта реклама баннерлари пайдо бўлган. «Ушбу реклама қурилмаси фақат суд қарори асосида демонтаж қилиниши мумкин. Ҳурматли Президентимиз, бизга ёрдам беринг», — дейилади реклама баннерларида.

Фото: Telegram / «Ша всё будет»

Исроил ҳужумлари оқибатида ўлдирилган 11 ёшли Дейема Асалиенинг жасади Индонезия касалхонаси ўликхонасига олиб келинди.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳар Содиқ Азимов кўчаси бўйлаб кетаётган Malibu автомашинасига кучли шамол туфайли дарахт қулаб тушди. Ҳайдовчи қиз жароҳат олгани айтилмоқда.

Фото: Telegram / TashkentLand

Ҳайкалтарош ва рассом Питер Уолкер томонидан яратилган 15 000 қоғоз қушдан иборат «Тинчлик кабутарлари» иллюстрацияси Ливерпуль собори пештоқига осилди. Ҳар бир қоғоз қушда тинчлик, умид ва муҳаббат мавзусида хатлар соборга ташриф буюрувчилар томонидан локдаундан аввал ёзилган.

Фото: PA

Грециянинг Коринф шаҳри яқинида ёнғин содир бўлмоқда. Ёнғин хавфсизлиги бўйича расмийларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўхтатиш учун саккизта ўт ўчирувчи самолёт ва учта вертолёт жалб қилинган.

Фото: AP Photo

Француз пианиночиси Эрик Арз локдаун чоралари юмшатилгандан сўнг Les Salons театрида юзлаб шам ўртасида япон анимацион мавзусидаги қўшиқларни ижро этмоқда.

Фото: Reuters

Венесуэлалик аёл Меренф ўғли Маурицио билан сиёсий бошпана излаш учун Мексика ва АҚШ ўртасидаги Рио-Гранде дарёсидан ўтиб, чегара қўриқхонасига олиб кетилишини кутмоқда.

Фото: Getty Images

Таиланднинг Чулалонгкорн университетидаги ҳайвонларни ўқитиш шифохонасида коронавирусни аниқлаш учун одамнинг тери намуналари бўлган қутиларни ҳидлаётган лабрадор. Ит инфекцияни аниқлаганда дарҳол ўтиришга ўргатилган. Унинг симптоматик ва асимптоматик беморларда COVID-19’ни аниқлаш даражаси 95 фоизга тенг.

Фото: EPA

Сурияда ҳукумат кучлари артиллерия ва миномётлардан Серакибдаги экин майдонларини ёқиш учун фойдаланмоқда. Операция «Очлик бомбаси» деб номланади. Асад режими ва мухолифат ўртасидаги зиддиятлар давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Лондоннинг Long-Beach операси аъзолари коронавирус сабаб амал қилаётган чекловлар туфайли навбатдаги спектакль машғулотларини автомобиллар турар жойи томида ўтказмоқда.

Фото: AFP

Лондондаги Dix Noonan Webb аукционида сотувга қўйилган 1957 йилда ичлаб чиқарилган ва ўша пайтдаги бош вазир Гарольд Макмилланга тақдим этилган 5 фунтлик банкнот. Банкнот А01 000003 серия рақамига эга ва аукционда 18 000—22 000 минг фунтга сотилиши кутилмоқда.

Фото: PA

Иркутскдаги қишлоқда содир бўлган ёнғин ўчирилди. Ёнғин оқибатида бир қанча уй зарар кўрди. Ёниб кетган уйларда 18 киши яшаган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жароҳат олмаган.

Фото: «ТАСС»

Минглаб ёшлар Колумбияда 3 ҳафтадан буён ҳукуматга қарши намойишларда қатнашмоқда. Митинглар президент Иван Дуке ҳукумати коммунал хизматлар, ёқилғи, иш ҳақи ва пенсияларга солиқларни оширишга уринишдан кейин бошланди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Колумбия расмийларини намойишчиларга қарши ҳаддан ташқари куч ишлатишда айбламоқда.

Фото: Getty Images

Испания—Марокаш чегарасини кесиб ўтиб, Сеута шаҳрига елим идишлардан фойдаланган ҳолда сузиб келаётган йигит.

Фото: Reuters

Ғазода фаластинлик аёл Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида зарар кўрган уй ошхонасида юмушларини бажармоқда.

Фото: Reuters

Колумбияда умуммиллий иш ташлаш доирасида Портал де лас Америкас портидаги тартибсизликлар пайтида хавфсизлик кучлари билан тўқнашган намойишчилар. Колумбияликлар Иван Дуке маъмуриятига қарши уч ҳафтадан буён кўчаларга чиқишда давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Туркияда Отатуркни хотирлаш ҳамда Ёшлар ва спорт куни нишонланди.

Фото: Getty Images

Қозон ҳайвонот боғида альбинос кенгуру туғилди.

Фото: «ТАСС»

АҚШ президенти Жо Байден Нью-Лондонда бўлиб ўтган Соҳил хавфсизлик академиясининг битирув кечасида битирувчи курсантлар шарафига ҳуштак чалди.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Ява оролидаги Таман Сафари ҳайвонот боғи жамоатчилик учун очилди.

Фото: «ТАСС»

Гужарот штатининг Жафробод шаҳрида юз берган кучли циклондан кейин балиқ ови портида ишлаб, буюмларини бошларида кўтариб олиб келаётган ҳинд аёллари.

Фото: Reuters