«Буратинонинг саргузаштлари» фильмидаги Мальвина роли орқали танилган актриса Татьяна Проценко 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актрисанинг турмуш ўртоғи, актёр ва журналист Алексей Войтюк ўзининг Facebook’даги саҳифасига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
«Соат 10:30 ларда у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди. Онкология. У қарийб уч йил курашди ва афсус», — дейди марҳумнинг турмуш ўртоғи.
Проценко 1968 йилнинг 8 апрелида туғилган. Актрисанинг ўзини сўзларига кўра, «Буратино» фильми режиссёрининг ассистенти у билан поездда танишиб қолган ва Мальвина ролига пробага келишни таклиф этган. Кейинроқ режиссёр Леонид Нечаев уни ролга тасдиқлаган.
Татьяна Бутунроссия кинематографида давлат университетининг киношунослик йўналишини тамомлаган, Халқаро журналистлар федерацияси аъзоси. 2018 йилда актрисада саратон аниқланган эди.
Изоҳ (0)