Марказий банк 20 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,00 сўмга кўтарилиб, 10 586 сўмни ташкил қилди. Евро 5,70 сўмга кўтарилиб, 12 927,62 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 10,89 сўмга кўтарилиб, 10 577 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси қаторасига еттинчи кун кўтарилди. Ўзбекистондаги тижорат банкларида эса доллар курси 10 630 сўмга қадар кўтарилди. Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 540 сўмга сотиб олишни, 10 620 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу каби вазият биринчи бор қайд этиляпти.
Изоҳ (0)