2021 йил 19 май куни, соат тахминан 14:40 да «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Фарғона нефть базаси» МЧЖ Қўқон филиалига қарашли Қўқон-2 АЁҚШда, давлат рақами 40 240 МАА «ГАЗ-53» русумли транспорт воситаси томонидан Аи-80 автобензинини сиғимга қуйиш жараёнида ёнғин содир бўлган.
Ушбу транспортдаги мавжуд автобензин деярли сиғимга қуйиб бўлинганда чақнаш рўй берган ва бунинг натижасида «ГАЗ-53» ёниб зарар кўрган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ходимлари ҳамкорлигида қисқа муддатда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Вазиятни батафсил ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида ҳеч бир фуқаро ва ишчи ходимларга ҳамда АЁҚШга ҳам зарар етмади. Жабрланганлар йўқ.
Ёнғин сабаблари борасида қўшимча маълумотлар берилади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати
Изоҳ (0)