Хитойнинг Xiaomi компанияси суриладиган слайдер механизм ва қўшимча экранга эга смартфон концептини яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Мазкур смартфон конструкцияси икки тарафлама сурилишга мўлжалланган: корпуснинг суриладиган қисми ўнг ёки чап тарафга силжийди ва уларнинг ҳар бири ўз функциясига эга.
Слайдер ўнг томонга сурилганида фойдаланувчи қўшимга экранга эга бўлади. Смартфоннинг ўнг томони фронтал ва асосий камераларни ёпади. Асосий экранда ҳеч қандай қирқимлар ўрин олмаган ва у симметрик ҳошияга эга.
Xiaomi ушбу моделини сериялари ишлаб чиқариш ёки чиқармаслиги ҳозирча номаълум.
Аввалроқ Xiaomi янги смартфонини патентлагани, унинг фронтал камераси махсус механизмда жойлашгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)