• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эркин фикрлари учун қамалиб, кейинчалик Нобелга лойиқ топилган математик олим Бертран Рассел ҳақида

    «Демократик давлатларда аҳмоқлар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади, диктатура ҳукм сурган давлатларда эса аҳмоқлар ҳукмронлик қилади». Бундан 149 йил муқаддам 18 май санасида ушбу фикрлар муаллифи, математик, жамоат фаоли ва Нобель мукофоти совриндори Бертран Рассел туғилди. «Дарё» шу муносабат билан файласуфнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    1872 йил Буюк Британиянинг Монмутшир графлиги, Треллекдаги аслзодалар оиласида дунёга келган Бертран Артур Уильям Расселнинг келажакда математик бўлиши ва шу соҳага алоқадор қарашлари сабаб унга Нобель мукофоти берилишини ҳам ҳеч ким кутмаган. Тўғри, математикларга Нобель берилмайди, лекин бу ушбу соҳа вакиллари мукофотдан бенасиб қолмайди дегани эмас. Бертраннинг «Машҳур бўлмаган эсселар» (Unpopular essays) китоби уни мукофотланганлар қаторига қўшади.

    Қон билан кирган жон билан чиқади

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Бўлажак файласуфнинг оила аъзолари зиёлилиги ва мақоми билан жамиятда ажралиб турган. Либерализм, уруш ва тинчлик масалалари ҳақида очиқчасига гапиришдан чўчимаслик Расселнинг қонида бўлган. Бобоси Жон Рассел бош вазир ва инглиз сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаган Виглар партиясининг йўлбошчиси бўлган. Отаси виконт Эмберли эса XIX асрда шаклланиб, ХХ асрга келиб машҳур бўлган пацифизм назарияси (ҳар қандай урушга қарши, тинчликни тарғиб қиладиган  ҳаракат)нинг асосчилари қаторидан жой олган.

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Отасидан фикр эркинлиги, мустақил қарашларни дадил баён этиш одатини «юқтирган» Бертран ҳам келажакда падари изидан кетишга чоғланган. Онаси Кетрин Рассел ўқимишлилик бобида замонасининг илғоралари сафида туриб, либерализмни астойдил қўллаб-қувватлаган, аёллар ҳақ-ҳуқуқларини имконича борича ҳимоя қилган. 4 ёшида ота-онаси, кейинроқ опасидан айрилган бўлажак олим икки акаси билан бирга графиня бувисининг таълим-тарбиясини олган. Ҳаммага ҳам насиб этмайдиган имконият – ҳайҳотдек кутубхонада истаганча китоб ўқиш, жамики шароитнинг муҳайёлиги, аслзодаларга хос кундалик тутумлар, даврининг энг илғор устозлари қўлидаги таҳсил – бари болаларнинг дунёқарашига беҳад ҳисса қўшган.

    Ижодий парвоз

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Болалигидан математикага қизиқиб, шу соҳага алоқадор китобларни кўп ва хўб ўқиб, кўзи пишган Бертран 17 ёшида Кембриж университети қошидаги Тринити коллежи талабалари қаторига қўшилади. 1894 йили бакалавр босқичини тамомлагач, орадан бир йилни ўтказиб, коллежнинг илмий кенгаши аъзоси сифатида танилади. Шу йилнинг ёзида коллежни тарк этади ва бир неча ой ўтиб Париждаги Британия элчихонасида атташе сифатида фаолият юритишни бошлайди, у ердаги илмий давраларга кириб бориб, баҳс-мунозараларда қатнашишга муваффақ бўлади.

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Парижда бир муддат тургач, Берлинга йўл олади ва у ерда илк илмий иши «Германия социал демократияси» (German social democracy) учун қимматли маълумот-материаллар тўплайди. Германияда фурсатдан самарали фойдаланиб немис тили билан бирга немис фалсафасининг деярли барча диапазонини ўрганади, замонасининг машҳур социалистлари Вилгелм Либкнехт, Август Бебеллар билан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлади.  «Геометрия асослари ҳақида»ги эсселар (An essay on the foundations of geometry) тўпламини 1897 йили ёзиб тугатади. АҚШ билан давом этган сафар ортга – Англияга қайтиш билан ниҳояланади ва «Лейбниц фалсафасининг танқидий шарҳи» (A critical exposition of the philosophy of Leibniz: With an appendix of leading passages) номли китоби ҳам якунига етади. Готлоб Фреге, Жузеппе Пеано сингари файласуфлар китобларидан илҳомланиб ёзилган, 1903 йили чоп этилган «Математика принциплари» (The principles of mathematics) асари Расселга бемисл шуҳрат келтиради. 1904 йили Гарвардда ўқиган маърузалари ҳам кейинроқ китоб ҳолида чоп этилади.

    Қамоққа олиндию, донғи чиқди

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Рассел фаолиятига юксак баҳо берган америкалик файласуф Ирвин Эдман уни инглиз насрининг моҳир устаси деб мақтаган ва француз файласуфи Волтер билан таққослаган. Рассел илм-фандан ташқари сиёсатга қизиқадиган, сиёсий қарашлари, фикрларини жамоатчилик олдида бемалол ифодалайдиган олим эди. Ҳатто рафиқаси билан аёлларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқи учун курашган. 1910 йилдаги парламент сайловларида Либераллар партиясидан номзоди илгари сурилсада, тарафдорлари, қўлловчилари камлиги ва позицияси ўша вақтда долзарб бўлган дин масалаларига зидлиги учун сайловда ютқазади. 1916 йили ҳарбий хизматга чақиришга қарши курашиш ташкилоти аъзоси сифатида «Ижтимоий қайта қуриш тамойиллари» (Principles of social reconstruction), «Сиёсий идеаллар» (Political ideals) сингари рисолаларини ёзади. Ҳарбий хизматга боришдан бош тортганларни озодликдан маҳрум қилиш жазосини қоралаб ёзган памфлети сабаб жаримага тортилади ва унинг фаолиятига қамоққа олинмагунигача эътибор берилмайди. Ҳибсга олинадию, номи чиқади – илмий ишлари юзага қалқиб, тилларда айланади.

    Тақиқу чекловлар фикр ҳурлигига ғов эмас!

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Тринити коллежи муаллимлигидан ҳайдалгани, ҳукумат Гарвардга бориб маъруза ўқимаслиги учун АҚШга кетишни ман этгани ва 1918 йили қамоққа олинганига қарамай Рассел ўз қарашлари, шунингдек, танқидий фикрларини тўла-тўкис билдиришдан тўхтамаган. Совет иттифоқига ташриф буюрган олим «Болшевизмнинг назарияси ва амалиёти» (The practice and theory of Bolshevism) китобида мавжуд режимни қаттиқ танқид қилган. Кейинроқ Пекин университетида дарс бериб, тажрибаси асосида «Хитой муаммолари» (The Problem of China) номли китоб ёзган.

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    1935 йилдан юртига сиғмаган олим Америкага бош олиб кетиб,  ўша ерда қўним топади ва Чикаго, Калифорния университетларида кетма-кет маърузалар ўқийди. Ҳарбий ҳаракатларга қаршилиги, ҳар қандай урушни қоралаши сабаб бу ўлкада ҳам унчалик қадр топмайди. Нью-Йоркнинг Сити коллежида фалсафа профессори бўлгач, руҳонийлар ва шаҳар кенгаши аъзолари у билан истар-истамас муроса қилишга, мақбул йўлни тутишга кўнадилар. 1944 йили қадрдон Тринити коллежига қайтган Бертран публицистик фаолиятини давом эттириб, радиода маъруза ўқий бошлайди ва орада «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланади.

    Нобель маросимида сўзланмаган нутқ

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    1950 йилда «гуманитар идеаллар ва фикр эркинлиги ҳақида ёзган аҳамиятли ишлари» сабаб адабиёт бўйича Нобель мукофотига лойиқ топилган, аммо бошқалардан фарқли равишда тақдирлаш маросимида расмий нутқ сўзлашдан бош тортган. Неча-неча намойишларда иштирок этишдан қўрқмаган ва турли конференцияларда минбардан тушмаган тинчлик курашчиси, файласуф олим негадир нуфузли маросимда бу «одат»идан воз кечган.

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    1954 йили водород бомбаси синовдан ўтказиларкан, ядро қуролидан мутлақо фойдаланмаслик бобидаги қарашларини тинимсиз баён этаверган. 1959 йили бу борада BBC’га интервью бераркан, парламент биноси ёнидаги чиқиши туфайли ҳибсга олинган. 1962 йили ўша вақтдаги давлат раҳбарлари Жон Кеннеди ва Никита Хрушчёвларга Кариб инқирози масаласида тинчлик музокаралари зарурлиги ҳақида мактуб ёзган.

    Шахсий муносабатларда ҳам жамиятдагидек эркинлик афзал

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Расселнинг биографияси билан танишган одам у илм-фан, сиёсат билан овора бўлиб шахсий ҳаётга вақти бўлмаган деган янглиш хулосага келади. Аммо у ҳар томонлама, хусусан, шахсий муносабатларда ҳам эркинликни афзал билган. Умри давомида тўрт маротаба уйланган Бертанга сон-саноқсиз норасмий муносабатлар ҳам бегона бўлмаган. Ёш ва ғўр талабалик вақти Элис Смит билан танишган, 22 яшарлигида муносабатларини никоҳ ришталари билан мустаҳкамлашга қарор қилган. Аммо бирга яшаб кўргач, инсон қайта севиб қолиши мумкинлигини тушуниб етган.

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    Кейинроқ ҳамкасби, хийла вақт ўтиб, парламент аъзосининг рафиқасига ошиқ бўлган. Кейинчалик америкалик хоним ва бошқа хонимчалар қуршовида юрган. 1921 йилда Дора Блек, 1936 йилда Патриция Спенсер билан турмуш қурган. 40 йиллик турмушидан кейин ёзувчи Эдит Фингни севиб қолган. Уларни нафақат ҳис-туйғулар, балки сиёсий қарашлар ҳам бирлаштириб турган. Намойишларда бирга иштирок этган жуфтлик, Европа бўйлаб саёҳат қилган ва урушга қарши фаолият олиб борган.

    Фото: «24 СМИ»

    Фото: «24 СМИ»

    АҚШнинг Вьетнамдаги интервенциясига қарши курашган Рассел умри якунига етиш арафасида уч томлик «Автобиография» (Autobiography) ёзиб тугатган. Швед ёзувчиси Андерс Эстерлинг таъбири билан айтганда рационализм ва гуманизмнинг ёрқин намояндаси, сўз эркинлиги ҳамда Ғарбдаги фикр эркинлиги учун курашишдан чарчамаган олим, 1970 йил Уэльсда 97 ёшида вафот этган. Лекин ундан қолган математика, фалсафа, турли соҳа вакилларига ҳам асқатадиган бошқа адабиётлар ҳамон барҳаёт. Инсоният олимдан ўзи фикрий исёнлар исканжасида яшаса ҳам тинчликка ҳеч қачон қурол билан эришиб бўлмасликни, нафақат сўз, балки фикрий эркинликка интилиш муҳимлиги, шунингдек, ҳеч қачон позицияни билдиришдан қўрқмасликни ўрганса бўлади.

    Гулираъно Мусаева тайёрлади.

    Мавзуга доир: Нобель олган математиклар? Қанақасига?

     

    18.05.2021, 23:59   Изоҳ (0)   23734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Фаластин—Исроил можароси фонида иккала томонни зўравонликларни тўхтатишга чақирди

    18.05.2021, 23:21

    Дунё фаст-фуд олами қироли — McDonald’s. Компания тарихи ва унинг ҳукмронлик учун курашлари

    18.05.2021, 19:11

    Путин Тожикистон билан биргаликда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини яратиш бўйича битим имзолашни буюрди

    18.05.2021, 18:27

    Қирғизистон президенти Москвага таклиф қилинганидан кейин масофадан ишлашга ўтди

    18.05.2021, 17:59

    Қирғизистонда «Қумтор» олтин кони бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилди. Уларнинг иштирокчилари — собиқ бош вазир ва депутатлар

    18.05.2021, 16:10

    АҚШ Арманистон ва Озарбайжонни чегараларни белгилаш бўйича музокараларга чақирди

    18.05.2021, 14:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Систит — бу уят эмас!


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    Дунё | 2 июн, 13:53

    Месси ва Роналду бир жамоада ўйнаши мумкин

    Спорт | 2 июн, 13:35

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    Лайфстайл | 2 июн, 13:34

    Россия 20 йил қидирувда бўлган қозоғистонликни экстрадиция қилди

    Дунё | 2 июн, 13:04

    Lego ва Nike ҳамкорликда кийим-кечак ва янги конструктор ишлаб чиқаради

    Қўзиқорин | 2 июн, 12:57

    Ўзбекистонда ёзнинг илк ҳафтаси қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 12:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.