Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида 16 май куни ёнғин келиб чиққан, ҳодиса акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берган ФВВнинг қайд этишича, ёнғин 16 май куни соат 11:55 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Ботаника боғининг орқа томонида юз берган. Очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган.
«Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди. Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган», — дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)