Ўзбекистонда 15 май куни яна 302 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 14 май куни 251 нафар, 13 май куни 291 нафарни ташкил этганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 7 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 9 нафари Фарғона вилоятида,
- 11 нафари Хоразм вилоятида,
- 38 нафари Тошкент вилоятида,
- 131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирлик маълумотларидан кўриш мумкинки, Самарқанд ва Тошкентда инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда. Шу сабабли Самарқанд шаҳридаги барча таълим муассасаларига жорий этилган карантин 25 майга қадар узайтирилди. Касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган айрим давлатлар, хусусан, Ҳиндистон ва Туркия билан ўзаро авиақатновларга вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистон Республикасида 25 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Жиззах вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 48 нафар, Сурхондарё вилоятида 12 нафар, бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92 111 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 668 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3891 нафар бемор даволанмоқда. Хусусий клиникаларга COVID-19’га чалинган беморларни даволаш учун берилган ҳуқуқ муддати 2022 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)