Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида 16 май куни соат 12:00 атрофида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га муштарийлар маълум қилди: ҳодиса жойидан олинган видеолавҳалар Telegram’даги каналларда эълон қилинган.
«Дарё» муштарийларидан бирининг маълум қилишича, Ботаника боғи узра қуюқ бўлмаган қора тутун кўтарилган; бошқа бир муштарий сиреналари ёқилган ўт ўчириш машинаси Ботаника боғининг Боғишамол кўчаси бўйидаги дарвозасидан кириб кетаётганига гувоҳ бўлган.
Ҳодиса юзасидан пойтахт ўт ўчириш хизматидан тезкор изоҳ олиш имкони ҳозирча бўлгани йўқ.
Изоҳ (0)