Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 9 ёшли бола Damas уриб юбориши оқибатида вафот этди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 9 май куни соат 21:30 ларда Пайариқ тумани «Гулзор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 5-километрида юз берган. Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 9 ёшли болани уриб юборган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамай, бола олган тан жароҳатларидан туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Аввалроқ Фарғонада икки Cobalt иштирокида содир бўлган ЙТҲда 6 киши, шу жумладан, 7 ойлик чақалоқ вафот этгани, Наманганда Nexia, Damas ва УАЗ иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлгани, Қашқадарёда «Жигули» ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)