«Реал» Ла Лига 36-тури доирасида 13 май куни «Гранада»га қарши баҳс олиб борди. Унда мадридликлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
«Қаймоқранглилар» Примерада кетма-кет 16 ўйиндан буён ютқазмаяпти: 11 ғалаба, 5 дуранг. Бу айни дамда лиганинг энг яхши натижаси бўлиб турибди.
«Реал» Зинедин Зидан даврида чемпионатда мағлубиятсиз серия қайд этиш борасида энг яхши натижасини такрорлади. Биринчи марта бундай натижа 2016/17 йилги мавсумда кузатилганди.
«Реал» сўнгги бор 30 январь куни «Леванте»га ютқазганди, шундан буён жамоа лигада мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Мадридликларнинг кейинги ўйини 16 май куни «Атлетик Б»га қарши бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)