Наманганда вилоятнинг собиқ ҳокими Икромхон Нажмиддинов 70 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Икромхон Нажмиддинов Президент фармонига асосан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди. Тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ушбу фармонни ўқиб эшиттирди ва мукофотни эгасига топширди.
Шундан сўнг Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Баҳодир Тожиев, меҳнат фахрийси Ботирали Ҳакимов ва бошқалар сўзга чиқиб, Икромхон Нажмиддиновнинг вилоят ва мамлакат ривожи учун қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Маълумот учун, Икромхон Нажмиддинов 2004—2009 йилларда Наманган вилояти ҳокими бўлган. Ҳозирда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, «Кексаларни эъзозлаш» жамоат фонди раиси ва сенатор сифатида фаолият юритиб келмоқда.
У 2016 йили Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили бўлганди. 2017 йилда Президент фармонига асосан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган.
Изоҳ (0)