• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода аҳоли томонидан товуқхона ва қўйхонага айлантирилган қадимий масжидда эски мактаб борлиги маълум бўлди

    Бухоронинг тарихий маркази бўлган эски шаҳарнинг аҳоли яшайдиган қисмида ост қисми кўмилиб кетган қадимий масжидга тегишли эски мактаб борлиги маълум бўлди. 80 йилдан ортиқ вақт давомида аҳоли томонидан омборхона сифатида фойдаланиб келинган эски мактаб ачинарли аҳволга тушиб қолган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маданий мерос департаментининг вилоят бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Ориповга кўра, 2021 йилнинг апрель ойида «Обод маҳалла» давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро тарихий марказидаги хонадонлар бирма-бир ўрганилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бухоро шаҳар прокуратураси, ‘Имом ал-Бухорий’ маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида хонадонларни бирма-бир ўрганиш жараёнида маҳалланинг ‘Мирза Ғафур’ кўчасидаги аҳоли уйлари орасида қадимий масжидга тегишли эски мактаб биноси қолдиқлари борлиги аниқланди. Айни пайтда Қўчқор Кўрчи масжиди тарихига оид тўлиқ маълумотларга эга бўлиш мақсадида тарихчи олимларни жалб этганмиз», — дейди Азизбек Орипов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур объект соҳа мутахассислари томонидан ўрганилганда, унинг 18-аср бошларида қурилган Қўчқор Кўрчи масжидига тегишли эски мактаб биноси экани маълум бўлган. Икки қаватдан иборат бўлган мазкур объектнинг фақат бир қисмигина сақлаб қолинган. Пастки қисмидаги ҳужралар тахминан 2-3 метр чуқурликка кўмилиб кетган. Одамларнинг эски-туски анжомлари қўйиладиган омборхонага айлантирилган тарихий обиданинг деворлари нам ва зах таъсирида нураган. Етмагандек айрим кимсалар ундан ҳожатхона сифатида ҳам фойдаланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бу Рус империяси даврида, Михаил Фрунзе даврида забт этилиб, сўнгра хароба аҳволга келтирилган тарихий объектлардан бири, десак адашмаган бўламиз. Ўша даврда масжид бузилиб, улар вақтинча яшаш учун уй сифатида фойдаланилган. Маълумки, Бухоронинг қадимий шаҳар қисмидаги аҳоли яшаш уйлари ичма-ич жойлашган бўлиб, бир-бирига боғланиб кетган. Бир қарашда объектнинг 2-3 метр чуқурликда кўмилиб кетгани учун уни аҳоли хонадонларидан ажратиш мушкул. Ўндан ортиқ хонадон эгалари шундан фойдаланган ҳолда объектни турли томонлардан ғишт деворлар билан ўраб олган. Ғоятда ачинарли аҳволда. Инсофни унутиб, ҳатто, товуқхона ва қўйхона сифатида ҳам фойдаланиб келинган», — дейди «Имом ал-Бухорий» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Ҳожиев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Баҳодир Ҳожиевнинг айтишича, у ҳолатдан хабар топгач, бу ҳақда зудлик билан Маданий мерос депортаменти Бухоро вилоят бошқармасига билдирган. Айни «Обод маҳалла» давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро тарихий марказидаги хонадонларда хатлов ўтказилаётган жараёнда аниқланган бу қадимий бино қатъий назоратга олинган. Бино атрофида ноқонуний уй-жойлар қурилгани, 4 та хўжалик томонидан эса эски масжидга тегишли қадимий мактаб биносидан гараж сифатида фойдаланилгани, бошқалари эса унинг ҳужраларида товуқ ва қўй боқиб келишгани ойдинлашган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганув жараёнида қадимий объектнинг ўнг, сўл ва орқа тарафлари аҳоли томонидан қулатилгани, яшаш хонадонларига қўшиб, ўзлаштириб олингани аниқланган. Равоқ ва нақшинкор устунлари ачинарли аҳволга келтирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бинонинг сақланиб қолинган қадимий ёғоч эшик ва оби ғиштлари ўз тусини йўқотмаганидан маълумки, объект ўз даврининг тажрибали устозодалари томонидан қурилган. Ўрганув жараёнида эски ғиштин деворларнинг нураган жойлари аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан сифатсиз ғиштлардан қўшиб-қориб сувалгани ҳам маълум бўлди. Бундан ташқари, объект атрофини ўраб олиш ва атрофини гаражлар билан тўлдириш пайтида эски масжиднинг кўчган ғиштларидан фойдаланилган. Ҳозир масжидга тегишли мактабнинг ҳар бир қадимий ғишти ҳам қатъий назоратда. Агар биз буни қайта тикламасак, бизни келажак авлод кечирмайди. Шу боис, ёрдам қилинглар, деб сиз журналистларни ҳам чақирдик», — дейди маҳалла раиси куйиниб.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маданий мерос департаменти вилоят бошқармаси бош мутахассисининг айтишича, айни пайтда одамларнинг ўзи ноқонуний қурилмаларни бартараф қилмоқда. «Қадимий объектнинг 2-3 метр чуқурликда кўмилиб қолгани инобатга олинадиган бўлса, бу ерда камида 40-50 машина чиқинди ва ортиқча қум бор. Уларни ташиб чиқаришда эса техника воситаларидан фойдаланиш қатъий мумкин эмас. Фақат ҳар бир тозалаш ва қайта тиклов жараёнлари қўл меҳнати орқалигина амалга оширилади. Йўқса, деворлари ағанайди. Ҳужраларига талафот етади. Биз бу тарихий топилманинг аслини бой бериб қўйишимиз мумкин. Шу боис, ушбу масалада тарихчилар ва тажрибали усталар жалб этилади», — дейди Азизбек Орипов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири шу манзилда истиқомат қилаётган ёши кекса одамлар билан суҳбатда бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Уруш даврлари эди. 6-7 ёшли қизалоқман. Бу масжид жуда катта эди, шундоқ ёнида тегирмон ҳам бор эди. Бобом бизни ҳар куни шу тегирмон олдига қолдириб, ўзи масжидга кириб-чиқарди. Элас-элас эслайман, бир куни бобом масжиддан кўзда ёш билан чиқиб, бизни етаклаганча ‘Динсизлар уя қурган масжидда энди намоз ўқий олмайдиган бўлдикми?’, дея нолиб, норози бўлиб қайтганди. Боламан-да, гапининг маъносини тушунмаганман. Орадан кўп ўтмай, бобом вафот этди. Ҳеч ким масжидга кирмай қўйди. Ота-онамдан эшитганим шуки, масжид ўрисларнинг уйига айлантириб юборилган экан. Кейин улғайдик, униб-ўсдик. Биз билган ўша масжид ва мактаб одамлар томонидан аввалига кам-кам, кейинчалик бутунлай ўзлаштириб олинди. На масжид, на мактаб, на унинг ёнидаги тегирмон қолди. Хароба ва вайронага айланиб кетган Аллоҳнинг уйини нима кўйларга солишмади», — деди 84 ёшли онахон Раҳима Ризаева чуқур хўрсинганча.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳри ҳокими «Дарё» мухбири билан суҳбатда қадимий объектни қайта тиклаш аввалида айни пайтда атрофни санитар тозалаш ва ободонлаштириш, шунингдек, объектнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилганини билдирди.

    «Қадимий тарихий аҳамиятга эга масжидга тегишли эски мактаб ташқи томондан қараганда, 7 та ҳужрадан иборат экани кўринади. Бироқ ички томондан 15 дан ортиқ катта-кичик ўлчамдаги дарсхоналари мавжуд. Бу эса 18-аср меъморий ишларида, нақадар, синчковлик ва юқори даражадаги ижодкорлик билан ёндашилганидан дарак бериб турибди. Айни пайтда ҳудудда аҳоли учун қулай инфратузилма яратиш бўйича қатор ишлар бошланди. Тарихий объект атрофидаги ҳовлилар, шунингдек, икки қаватли аҳоли турар жойларида ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан тикланган барча қўшимча қурилмалар бузиб ташланади. Асрларга ёндош янги топилган қадимий мактаб эски шаҳарнинг кўркам манзили ва қадамжосига айлантирилади», — деди Бухоро шаҳар ҳокими.

    Мутасаддиларга кўра, ҳозирда ҳолат бўйича тегишли идоралар билан биргаликда батафсил ўрганиш ишлари олиб борилиб, мазкур маданий мерос объектини давлат муҳофазасига олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

    14.05.2021, 12:10   Изоҳ (0)   37998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди

    14.05.2021, 10:20

    Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Икромхон Нажмиддинов 70 ёшни қаршилади. Унга «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди

    14.05.2021, 09:31

    Бухоро ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўзгарди

    14.05.2021, 09:10

    Фарғонада 200 доллар пора билан қўлга тушган боғча мудирасига жазо тайинланди

    14.05.2021, 08:29

    Дунё бўйлаб ўқилган ҳайит намози, Фаластинни қўллаётган яҳудий, ҳукуматдан норози «фаришта». 13 май суратлари

    13.05.2021, 23:58

    Андижонда ЙПХ ходимларининг хизматига тўсқинлик қилган фуқаролар судга берилиб, жазоланди

    13.05.2021, 23:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.