Сурхондарё вилоятидан Фарғона вилоятига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 10 май кунидан Термиз–Фарғона йўналишида илк авиақатновлар амалга оширилди.
HY066 Термиз–Фарғона авиақатновлари ҳафтанинг фақат душанба кунлари амалга оширилади.
HY065 Фарғона–Термиз авиақатновлари ҳафтанинг фақат пайшанба кунлари амалга оширилади.
Бундан аввал Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Туркияга амалга ошириладиган авиақатновлар учун вақтинчалик чекловлар ўрнатилгани, Тошкентдан Навоийга авиақатновлар 14 майдан бошлаб қайта тикланиши ҳамда Қатар ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)