• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ойлар султони — Рамазон: Ҳайит куни одоблари

    «Дарё» интернет-нашри ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Muslim.uz» портали ўзаро ҳамкорликда муборак ойга бағишланган «Ойлар султони — Рамазон» лойиҳасини тақдим этади.

    Лойиҳа доирасида таниқли уламолар ва диний соҳа ходимлари моҳи Рамазон фазилати тўғрисидаги ояти карималар, ҳадиси шарифлар шарҳи ҳамда рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб беради.

    Навбатдаги суҳбат Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими бош мутахассиси Абдулатиф Турсунов билан уюштирилди.

    Абдуллатиф Турсунов.

    Абдуллатиф Турсунов.
    Фото: «Muslim.uz»

    Ҳайит куни одоблари

    Шўролар даврида халқимиз бошқа кўплаб қадриятлари қатори Ҳайит кунларини расман байрам қилиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган эди. Юртимиз ўз мустақиллигини эълон қилган кундан бошлаб кўплаб миллий-диний қадрятларимиз қайта тикланди.

    Динимизда бир йилда икки кун — Рамазон Ҳайити ва Қурбон Ҳайити кунларини мўмин-мусулмонлар учун байрам куни этиб белгиланган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида мадиналикларнинг кўнгилочар икки кунлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‘Бу қандай кунлар?’, деб сўрадилар. Улар: ‘Жоҳилиятда бу кунлари кўнгилларимизни хуш қилардик’, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: ‘Аллоҳ таоло бу икки кунни улардан ҳам яхши қурбонлик ва фитр кунларига алмаштирди’, дедилар» (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари).

    Ушбу ҳадисдаги «фитр куни»дан мурод — Рамазон Ҳайити кунидир.

    Қурбон Ҳайити ва Рамазон Ҳайити кунларида ҳар бир мусулмон ўз хурсандчилиги, саховати ва юксак одоб-ахлоқини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ изҳор қилиши керак. Шунинг учун уламоларимиз мазкур байрам кунларида мусулмон киши учун зарур бўлган баъзи амалларни тавсия қилганлар. Жумладан, қуйидаги амаллар Ҳайит кунлари мустаҳаб саналади:

    • Ҳайит кунидан аввалги тунни ибодат, дуо ва зикрлар билан бедор ўтказиш
    Ҳайит кунига ўтар кечанинг ҳам ўзига яраша фазилати бор. Уни бутунлай ёки бир қисмини, хусусан, кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади. Ҳадисда: «Ким икки Ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», дейилган.
    • Ҳайит намозига чиқиш олдидан ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, хушбўйлик суриш
    Ислом поклик дини. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Поклик иймоннинг ярмидир», деганлар. Хусусан, ибодатлар олдидан, кўпчилик жамоат тўпланадиган жойларга боришдан олдин ғусл қилиш, мисвок орқали тишларни тозалаш динимизда алоҳида таъкидланган. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайит намози олдидан ғусл қилар ва мисвок орқали тишларини поклар эканлар.
    • Чиройли янги кийим кийиш (янгиси бўлмаса, кийимларининг энг яхшисини кийиш)
    Бу ҳам Аллоҳ байрам қилиб берган кунни нишонлаш, уни қадрлаш рамзи ҳисобланиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Халқимиз қадимдан ушбу суннатни гўзал тарзда амалга ошириб келган. Ҳайит арафаларида кийим-кечак бозорларимизда савдо-сотиқ қизғин авжига чиқиши ҳам шундан. Бу ишда Аллоҳ таоло берган неъматларга шукр қилиш бор. Аммо, шуни ҳам унутмаслик лозимки, аёлларнинг зийнатланишлари шариат доирасида ва маҳрамлар даврасида бўлиши керак.
    • Фитр садақаси зиммасига вожиб бўлган киши уни Ҳайит намозига чиқишдан олдин адо этиши
    Фитр садақаси рўзага боғлиқ садақалардан бўлиб, ҳар бир жон учун икки кило буғдой қийматида берилади. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини хурмодан бир сў, арпадан бир сў миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эрга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар» (Имом Бухорий ривояти).

    Уламоларимиз: «Фитр садақасини хурмо ёки арпа ёки буғдойнинг ўзидан ёхуд уларнинг қийматидан бериш мумкин», деганлар. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан фитр садақаси миллий пул бирлигимиз (сўм)да қанчага тўғри келиши ҳар йили эълон қилинади. Бу йилги фитр садақасининг миқдори:

    • буғдойдан (2 кило) 10 минг сўм;
    • арпадан (4 кило) 14 минг сўм;
    • майиздан (2 кило) 80 минг сўм;
    • хурмодан (4 кило) 140 минг сўм
    деб белгиланди.

    Фитр садақасини адо этмоқчи бўлган киши ўзининг имкониятидан келиб чиқиб, ушбу суммалардан бирини мискин ва фақирларга бериши мумкин бўлади. Фитр садақасини бериш закотга қодир кишиларга вожиб, бошқаларга ихтиёрий ҳисобланади. Уни Рамазон ойи давомида бериш ҳам жоиз, аммо афзали Ҳайит намозга чиқишдан олдин беришдир.

    • Масжидга чиқишдан олдин бирор нарса тановул қилиш
    Рамазон Ҳайитида, Қурбон Ҳайитига акс ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон Ҳайитининг одобларидан саналади. Анас разияллоҳу анҳу: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон Ҳайити куни бир неча хурмо емасдан туриб (намозга) чиқмас эдилар. Хурмони тоқ ер эдилар», деганлар (Имом Термизий ривояти).
    • Масжидга кетишда такбир айтиш. Рамазон Ҳайитида махфий, Қурбон Ҳайитида эса овоз чиқариб такбир айтилади
    Такбир айтиш деганда «Аллоҳу акбар» дейиш тушунилади. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан нақл қилинган қуйидаги такбирни айтиш такбирнинг янада мукаммал кўриниши саналади: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳ! Валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллааҳил ҳамд».
    • Ҳайит намозини адо этгандан кейин ота-она, қариндош-уруғлар ва яқинларни зиёрат қилиш
    Ҳайит кунлари силаи раҳм қилиш, қариндош-уруғ, қуда-андаларни зиёрат қилиш ҳар қачонгидан ҳам кўра таъкидланган бўлиб, савоби кўпроқ бўлади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», деганлар.

    Шунингдек, узоқлашиб кетган қариндошлар билан, айрим аразлашган дўст-яқинлар билан Ҳайит баҳонасида алоқаларни тиклаш, ярашиб олиш лозим. Зеро, силаи раҳмни узган ёки мусулмон биродарига гина қилган кишиларга фазилатли кунларнинг яхшилиги етмаслиги ҳақида ривоятлар бор. Шунингдек, Ҳайит куни етимлар, мискинлар, фақирлар ҳамда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва меҳр кўрсатиш ҳам тарғиб қилинган амаллардан саналади.

    Рамазон Ҳайити байрамини мазкур одобларга риоя қилган ҳолда ўтказсак, ушбу улуғ кунни муносиб нишонлаб, кўплаб ажру савобларни қўлга киритамиз. Шу билан бирга халқимиз орасида эзгулик, меҳр-оқибат бардавом бўлишига ҳисса қўшган бўламиз.

    Маълумот учун: Сизда шаръий масалаларда саволлар бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Telegram’даги @diniysavollar каналига, «savollar.muslim.uz» сайтига ёки фатво бўлимининг 78-150-33-44 рақамли колл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

    11.05.2021, 19:33   Изоҳ (0)   30060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Рамазон ҳайити куни автобуслар ҳаракати соат 4:00 дан бошланади

    11.05.2021, 19:14

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони маълум қилинди

    11.05.2021, 18:47

    «Тошкентдаги Мингўрик ёдгорлиги ёнидаги қурилиш Маданий мерос департаменти рухсатисиз бошланган» — Сенат қўмитаси

    11.05.2021, 18:23

    2021 йил якунигача Президент мактаблари сони яна 10 тага кўпайиши маълум қилинди

    11.05.2021, 18:11

    Ўзбекистонда Франция инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳужжатлар имзоланди

    11.05.2021, 17:41

    Президент мактабларидаги ўқувчиларнинг аксарияти вазир ва ҳокимларнинг фарзандими? Мутасаддилар жавоб берди

    11.05.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.