• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозон мактабидаги отишмадан кейин Путин қуролга эгалик қилиш қоидаларини кучайтиришни буюрди

    Қозон мактабида отишма содир бўлганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин Миллий гвардия бошлиғига шошилинч равишда фуқаролик муомаласи учун рухсат берилган қурол турлари бўйича янги қоидалар ишлаб чиқишни буюрди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Песковнинг сўзларига кўра, Россия гвардияси бошлиғи Виктор Золотовга отишмада ҳужумчи томонидан фойдаланилган қурол турини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролик муомаласига рухсат берилган қурол турлари тўғрисида янги низом ишлаб чиқиш буюрилган.

    «Гап шундаки, айрим мамлакатларда ҳужум қуроллари сифатида ишлатиладиган милтиқлар баъзан бизда ов қуроллари сифатида рўйхатдан ўтказилади. Бу ҳақида ҳам Россия гвардияси томонидан шошилинч равишда қоидалар ишлаб чиқилади», — деди Кремль вакили.

    Life Shot нашрининг ёзишича, Қозон мактабидаги отишмани уюштирган Илназ Галявиев февраль ойида овчилик гувоҳномасини олган ва икки ойдан сўнг у 2017 йилги Hatsan Escort милтиғини рўйхатдан ўтказган. Худди шу қуролдан 2018 йил октябрь ойида Керч политехника коллежида қирғин уюштирган Владислав Росляков ҳам фойдаланган эди. Ўша жиноятдан кейин Миллий гвардия мамлакатда қурол-яроғ айланиши қоидаларини ўзгартиришни таклиф қилган.

    Песков мактабдаги отишмалардан сўнг, Путин Қозонга иккита вазирини юборганини айтди.

    Хусусан Таълим вазирлиги раҳбари Сергей Кравсов ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашко 175-мактабдаги отишма муносабати билан Қозонга жўнаб кетган.

    Песковнинг сўзларига кўра, Путин аллақачон Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) раҳбари Александр Бортниковнинг Қозон мактабидаги отишма ҳақидаги ҳисоботини тинглаган, шунингдек, бош вазир Михаил Мишустин, бош вазир ўринбосари Татяна Голикова ва фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев билан телефон орқали суҳбатлашган.

    Ушбу суҳбатлар давомида Қозонга тиббиёт ходимлари, психологлар ва тиббий жиҳозларидан иборат самолёт жўнатишга қарор қилинди, деб хабар беради «Интерфакс».

    Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, мактабдаги отишма содир бўлгани тўғрисида, Жиноят кодексининг 2-қисми 105-моддаси (икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Иш қўмитанинг марказий аппарати томонидан текширилади.

    Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда 11 май куни эрталаб отишма содир бўлди. Мактабдаги отишмадан кейин портлаш юз берган. «РИА Новости» маълумотларига кўра, отишмада камида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 32 нафар жабрланувчи ҳақида ҳам хабар берилди, улардан 16 нафари касалхонада. Мактаб биноси қуршаб олинган. Ўқувчилар яқин атрофдаги болалар боғчасига эвакуация қилинган. Кўплаб мактаб ўқувчилари бино деразаларидан сакраган. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлган.

    Отишмада ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинди (фото ва видео)
    • Кобулдаги қизлар мактаби яқинида содир этилган кетма-кет портлашлар оқибатида 55 киши ҳалок бўлди, қурбонларнинг кўпчилиги — ўқувчи қизлар (фото)
    • Рио-де-Жанейрода полиция операцияси чоғида 25 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    11.05.2021, 16:10   Изоҳ (0)   25573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинди (фото ва видео)

    11.05.2021, 14:14

    Қуддуснинг ал-Ақсо масжиди яқинидаги тартибсизликлар фонида ёнғин келиб чиқди (видео)

    11.05.2021, 13:10

    Ҳиндистонда Ганга дарёсидан ўнлаб COVID-19 қурбонларининг жасадлари топилди

    11.05.2021, 12:46

    АҚШ Қирғизистон ва Тожикистонга чегарадаги низони ҳал этишда ўз ёрдамини таклиф қилди

    11.05.2021, 10:39

    Арманистон парламенти Пашинянни бу сафар ҳам бош вазир этиб сайламади ва парламент тарқатиб юборилди

    11.05.2021, 09:26

    Ал-Ақсодан қувилаётган фаластинликлар, Каъбадаги тунги ибодат, Ўзбекистонда кузатилган ноёб табиат ҳодисаси. 10-май суратлари

    10.05.2021, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.