• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ойлар султони — Рамазон: Рўза тутмасликнинг ҳукми қандай?

    «Дарё» интернет-нашри ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Muslim.uz» портали ўзаро ҳамкорликда муборак ойга бағишланган «Ойлар султони — Рамазон» лойиҳасини тақдим этади.

    Лойиҳа доирасида таниқли уламолар ва диний соҳа ходимлари моҳи Рамазон фазилати тўғрисидаги ояти карималар, ҳадиси шарифлар шарҳи ҳамда рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб беради.

    Навбатдаги суҳбат Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири ўринбосари Саййиджамол Масайитов билан уюштирилди.

    Саййиджамол Масайитов.

    Саййиджамол Масайитов.
    Фото: «Muslim.uz»

    Рамазон рўзасини тутмаслик ҳукми қандай?

    Маълумки, Рамазон ойи рўзаси Ислом рукнларидан бўлиб, уни узрсиз тарк қилиш мумкин эмас. Уламоларимиз бундай кимсаларни жуда катта гуноҳ эгаси ҳисоблаганлар. Чунки пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида мана бундай деганлар: «Кимки узрсиз ва касал бўлмасдан Рамазондан бир кунни рўза тутмай ўтказса, умр бўйи рўза тутиб қазосини етказа олмайди».

    Лекин бундан улар ўша кунларни рўзасини тутиб беришмайди деган хулоса қилинмайди. Балки, хатоларини англаб етишлари билан астойдил тавба қилиб, қолдирилган рўзаларни тутиб берсалар зиммаларидан соқит бўлади, иншааллоҳ.

    Агар бундай узрсиз тутмайдиганлар рўза фарзлигини инкор қиладиган бўлса, Аллоҳ асрасин, фарзлиги қатъий бўлган амалларни инкор қилган бўлиб, куфр ҳисобланади. Аллоҳ бундай бўлиб қолишдан барчаларимизга паноҳ берсин!

    Бордию тарк қилувчи узрли бўлса, яъни касаллик, мусофирлик, ҳомиладорлик, эмизикли фарзанди борлиги ва бошқа сабабларга кўра бўлса, у ҳолда бундайларга шариатимизда кенглик берилган. Улар қачон имкон бўлганда, тута олмаган кунлари миқдорича кунни тутиб берадилар ва масъулиятдан фориғ бўладилар.

    Бундайларга кетма-кет тутишлик ёки Рамазондан кейин тезлик билан бошлашлик деган шартлар қўйилмайди. Шунинг учун мусулмон ака-ука ва опа-сингилларимизга ойни ғанимат билиб, ўз вақтида адо этиб, Аллоҳнинг розилигини топиб қолишга тавсия қилиб қоламиз. Валлоҳу аълам.

    Рамазон ойида ҳам шайтон йўлига кириб турли гуноҳларга ботиб юрганларни учратиб қолинади. Ҳатто улар бошқаларни ҳам ўзлари томонга оғдиришга ҳаракат қилаётганини кўриб ёки эшитиб қоласан. Демак, шайтонлар ичида кишанланмайдиганлари ҳам бўладими?

    Дарҳақиқат, ишончли ҳадислардан бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Рамазон ойи кирганда, осмон эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирланади».

    Ушбу ҳадисларнинг зоҳирий маъноларига кўра мазкур ойда шайтонлар кишанланиб, инсонларга иғво қила олмасликлари ва инсонлар ҳам ўз навбатида фақат итоатда юришлари керак эди. Бироқ воқеликда рўй бераётган айрим ҳодисалар буни инкор этаётгандек кўринади.

    Аммо биз шуни унутмаслигимиз керакки, бу мавзуда ҳадислар бундан кўпроқ ва улар билан танишмасдан туриб, бу борада фикр билдирилса, тўғри бўлмайди. Бу борадаги бошқа бир ҳадисда эса бундай дейилади: «У ойда само эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва у ойда исёнкор шайтонлар боғлаб ташланади».

    Бу ҳадисда аҳамият берилса, шайтонларнинг ҳаммаси эмас, фақат исёнкорлари боғланиши айтиляпти. Айнан мана шу қўшимча билан келган ҳадислар яна бир қатор ровийлар томонидан келтирилганини ҳадис тўпламларида учратишимиз мумкин. Шунинг учун бу борада ислом уламолари келтирган хулосаларни ўрганишимиз тўғри бўлади.

    Улар мазкур ҳадисларнинг маъноларини мана бундай мувофиқлаштирганлар:

    1. Шайтонларнинг барчаси кишанланмайди;
    2. Жин шайтонлар кишанланади, лекин одам шайтонлари бўш бўлади;
    3. Шайтонларнинг иғволари боғланмайди.
    Шунинг учун ҳадисларни воқеликка тўғри келмас экан , деган ҳукм беришга шошмаслик керак. Балки, бизнинг бу борадаги илмларимиз камлигидан шундай туюлиши мумкин. Шунинг учун бундай хулосага боришдан аввал илм аҳлларига мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқ бўлур эди. Валлоҳу аълам.

    Маълумот учун: Сизда шаръий масалаларда саволлар бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Telegram’даги @diniysavollar каналига, «savollar.muslim.uz» сайтига ёки фатво бўлимининг 78-150-33-44 рақамли колл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

    10.05.2021, 04:36   Изоҳ (0)   41257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 600 кг истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди

    09.05.2021, 23:59

    Ўзбекистондаги давлат органларида автотранспорт воситаларидан аутсорсинг асосида фойдаланиш бошланади

    09.05.2021, 23:38

    Қашқадарёда алиментдан қарздор ота хорижга чиқиш чекловини бекор қилиш учун хотинига Lacetti автомобилини берди

    09.05.2021, 23:17

    Чироқчида фуқароларни Жанубий Кореяга жўнатишни ваъда қилиб, улардан 1750 доллар олган шахсга жиноий иш очилди

    09.05.2021, 22:16

    Тошкентда аввал ҳам ўғрилик учун судланган шахс 7,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўмарди

    09.05.2021, 21:36

    Қашқадарёда тадбиркорлар ҳуқуқини поймол қилган 43 нафар мансабдор жаримага тортилди

    09.05.2021, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.