Ижтимоий тармоқда «Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари» сарлавҳаси остида видео тарқалди. ЙҲХББ ушбу лавҳа юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 2 май куни соат 09:30 ларда Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ инспектори майор Ғ.И. томонидан давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб келган Nexia русумли автомашина тўхтатилган.
Ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларини текшириш вақтида ҳам камчиликлар аниқланган ва тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.
Орадан 3 кун ўтиб, 2021 йилнинг 5 май куни соат 09:22 ларда ИИБ ЙҲХБ инспектори Ғ.И. юқорида кўрсатилган жойда хизмат олиб бораётган вақтда ушбу Nexia ҳайдовчиси унинг олдига бориб, ходимдан кўкрак нишон белгисини сўраб, видеотасвирга олган ва ижтимоий тармоққа тарқатган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда ЙПХ инспектори ҳайдовчига ўрта бармоғини кўрсатгани, пойтахтда қуввати тугаганини айтиб, ишламаётган бодикамера билан текширув ўтказган ЙПХ ходимига чора кўрилгани ҳамда Самарқандда ЙПХ инспекторлари фуқарони куч ишлатиб, хизмат машинасида олиб кетгани акс этган видео бўйича расмий изоҳ берилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)