Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқароси калтаклангани тўғрисида хабар берилганди. Россия Тергов қўмитасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни ижтимоий тармоқларда Россия Федерал хизмати ходими ўзбекистонлик эркакдан ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этишни сўрагани, эркак эса уни кўрсатишни хоҳламаслиги, чунки паспортнинг ўзи етарли эканини айтгани тасвирланган видео тарқалди. Натижада ходим Ўзбекистон фуқаросини хонага олиб бориб, бошқа мижозлари олдида калтаклаган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 286-моддаси (зўрлик ишлатган ҳолда ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш билан таҳдид қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят содир этганликда гумон қилинаётган полиция ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи асоссиз равишда хориж фуқаросига жисмоний куч ишлатиб, юзига урган, оёғига тепган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдириб, мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси ҳамда агентликнинг ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)