Ўзбекистон Республикаси бош прокурори буйруғи билан Абдуллаев Тўлқинжон Абдуллаевич Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ вилоят бошқармаси маълум қилди.
Тўлқинжон Абдуллаев 1977 йил Фарғона вилоятида туғилган бўлиб, прокуратура органларидаги фаолиятини 2002 йил Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармасида бошлаган. 2017—2020 йилларда Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлимига раҳбарлик қилган.
Мазкур тайинловга қадар у бюро марказий аппаратида Ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)