Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида икки туяқуш машинадан чиқиб, қочиб кетди. Ҳолат тасвирланган видео Telegram’даги «Самарқандликлар» канали томонидан эълон қилинди.
Маълум қилинишича, ҳолат туманнинг эски ЙПХ пости яқинида содир бўлган. Видеодан кўриш мумкинки, бўйи 2 метр келадиган иккита туяқуш юк машинасидан тушиб қолиб, йўл четига югуриб ўтган. Бир эркак туяқушларни тинчлантиришга уриниб, уларни ушлашга ҳаракат қилган.
Бунга қадар Жанубий Африкадаги велопойгага туяқуш келиб қўшилгани ва у деярли барча иштирокчиларни ортда қолдиргани, Буюк Британияда зебра бўлишга қарор қилган туяқуш ўз оиласини тарк этгани, Австралияда туяқушлар ёмон хулқи учун меҳмонхона «қора рўйхатига» киритилгани тўғрисида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)