• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Юнусобод фожиаси» қурбонларидан бирининг яқинлари ва қурилиш компанияси ўртасидаги компенсация можаросини апелляция тартибида кўриб чиқиш жараёни якунига етди

    2019 йилнинг 18 декабрида юз берган «Юнусобод фожиаси»да ҳалок бўлган олти ишчи орасида яккабоғлик Анвар Диёров ҳам бор эди. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 31 январь кунги далолатномасига асосан, ҳар бир жабрдийда сингари марҳум Анвар Диёровнинг ҳам хонадонига 261,9 миллион сўм бир марталик товон пули тўланган. Дастлаб 100 миллион сўм, 2020 йил сентябрида эса 161 миллион сўм пластик картага тушган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Аммо марҳумнинг беваси Лобар Раҳмонова боқувчисини йўқотгани учун берилган товон пули тўлиқ эмас, деб ҳисоблаб, қайнатаси ва қайнакаси билан бирга турмуш ўртоғи ишлаган SBK Universal Construction Group қурилиш компаниясига нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво аризаси киритган.

    Судда Лобар Раҳмонова оиланинг фарзандлари учун тайинланган ҳар ойлик компенсация ва бир марталик нафақа умуман тўланмаганини қайд этган. Шунингдек, у марҳум умр йўлдошининг вафоти туфайли етказилган маънавий зарар учун тўлов ундиришни ҳам сўраган.

    Суднинг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар SBK Universal Construction Group’дан даъвогар Лобар Раҳмонованинг уч нафар фарзандининг ҳар бирига 16 ёшга тўлгунга қадар ҳамда энг кичик фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар унинг ўзига ҳам, яъни Лобар Раҳмоновага ҳар ойда 727 минг сўмдан компенсация, 100 миллион сўм бир марталик компенсация ва етказилган маънавий зарар учун 300 миллион сўм компенсация ундириш белгиланган.

    Анвар Диёров.

    Анвар Диёров.
    Фото: «Дарё»

    Даъвогар Лобар Раҳмонованинг адвокати Аслиддин Маҳаммадиевнинг «Дарё»да 2021 йил 8 апрель куни эълон қилинган «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам». Юнусобод метросидаги фожиа қурбонлари яқинларининг ўтган бир йилдаги ҳаёти ва компенсация муаммолари ҳақида» номли мақолада таъкидлашича, суд қарори 2020 йил 17 декабрда қонуний кучга кирган бўлса-да, жавобгар томон январда ҳам ижрони ихтиёрий равишда амалга оширмагач, мажбурий ундириш чораларини кўришга тўғри келган. Шу асосда компания банк ҳисоб рақамлари ва мол-мулкларига тақиқ қўйилган. Орадан бироз вақт ўтиб, марҳум Анвар Диёровнинг оила аъзоларига 100 миллион сўм пул ўтказилган.

    Адвокатнинг айтишича, шундан кейин SBK Universal Construction Group негадир «даъво бўйича ҳал қилувчи қарорини олмадим», деган важ билан февраль ойида судга мурожаат қилган. «Ҳолбуки даъво муддати бўйича 20 кун ичида аппеляция бериши керак эди", — дейди адвокат Маҳаммадиев. Маълум бўлишича, жавобгар томон кассация тартибида шикоят беришга қонуний ҳақи қолмагани боис апелляция шикоятининг муддатини тиклаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига ариза берган.

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, 5 май куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ушбу масалани апелляция тартибида кўриб чиқиш жараёни якунига етиб, суд қарор қабул қилди.

    Мавзуга доир: Компенсация можароси: Юнусобод метросидаги фожиа қурбонларидан бирининг яқинларига тўланиши керак бўлган товон пули масаласини апелляция тартибида кўриб чиқиш бошланди

    Судда марҳум Анвар Диёровнинг укаси Наврўз Эшонтўхтаров гувоҳ сифатида Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди биносидан видеоконференцалоқа шаклида иштирок этди. У судьянинг саволларига жавоб бераркан, хусусан, шундай деди:

    «Дафн маросими куни кимдир 100 миллион сўм пул бериб кетди. Аммо биз шунча маблағ ким томонидан кимга берилганини аниқ билмаймиз. Чунки ўша куни акамнинг ҳамма яқинлари қаттиқ тушкунликда эдик, таъзияга келган одамлар билан овора бўлганмиз. Кейинроқ 100 миллион сўм давлат томонидан берилганини матбуот орқали билдик. Кейин бу пулни компания биз бердик, деди.

    100 миллион сўмдан дафн маросимларига ишлатганмиз, ҳозир ундан қанча қисми қолганлигини аниқ билмайман. Бу пулдан янгамга ҳам берилган. Пул бўйича яқинлар орамизда ўзаро низо, тушунмовчиликлар йўқ. Ота-онамнинг мазкур суд жараёнидан хабари бор.

    Биз компенсация ва нафақа пули ўз вақтида берилиши бўйича «Ўзбекистон темир йўллари», SBK Universal Construction Group компаниясига бир неча марта мурожаат қилганмиз. Аммо ҳаракатларимиз самара бермай, сарсон бўлганимиз учун охири адвокат ёллашга мажбур бўлдик», —  деди марҳумнинг укаси.

    Суд фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2020 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қароридаги жавобгар SBK Universal Construction Group’дан даъвогар Лобар Раҳмонованинг уч нафар фарзандининг ҳар бирига 16 ёшга тўлгунга қадар ҳамда энг кичик фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар Лобар Раҳмонованинг ўзига ҳам ҳар ойда 727 минг сўмдан компенсация ва етказилган маънавий зарар учун 300 миллион сўм компенсация ундиришни ўз кучида қолдирди. 100 миллион сўм бир марталик компенсация ундириш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур масалани апелляция тартибида кўриб чиқиш жараёни: биринчи суд мажлиси 2021 йил 30- апрель куни ўтказилган эди. Судда SBK Universal Construction Group компанияси адвокати даъвогар Лобар Раҳмонованинг уч нафар фарзандларининг ҳар бирига 16 ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда 727 минг сўмдан бериладиган компенсацияси тўлаб борилишини, тўловнинг бу қисмига эътирози йўқлигини айтган эди. Бироқ у Мирзо Улуғбек туманлараро судининг жабрланувчининг яқинларига 100 миллион сўм бир марталик компенсация ва етказилган маънавий зарар учун 300 миллион сўм компенсация ундириш тўғрисидаги қарорини бекор қилишини сўраганди.

    Даъвогар Лобар Раҳмонованинг адвокати эса қуйи суднинг қарорини ўз кучида қолдиришни сўраб, шундай фикр билдирганди.

    «Жаноза маросимлари учун деб дастлаб 100 миллион сўм берилган. Аммо 100 миллион сўмни SBK Universal Construction Group компанияси берганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Компания ҳисоб рақами ёки бухгалтериясидан ҳам пул чиқарилгани тўғрисида асословчи бирорта ҳужжат мавжуд эмас.

    Анвар Диёровнинг яқинларига кимдир бериб кетган бунча маблағни компания «биз берганмиз», деб 2020- йилнинг август ойида марҳумнинг укасидан тилхат ёздириб олган. Орадан саккиз ой ўтиб, тилхат ёздириб олиниши шубҳали. Балки, 100 миллион сўмни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳокимият вакиллари бергандир.

    Ҳолбуки махсус комиссия қарори 2020 йил 31 январда чиққан ва бу қарорда аввал берилган 100 миллион сўм ҳисобга олинсин, дейилмаган. Тергов давомида ёки махсус комиссия ҳужжатларида ҳам SBK Universal Construction Group компанияси 100 миллион сўм берганлиги ҳақида гапирилмаган ва ёзилмаган», — деди адвокат.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда бир йил аввал метро қурилишидаги авария оқибатида олти йигит ҳалок бўлганди. Уларнинг ҳам ўз орзу-ниятлари бор эди
    • «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам». Юнусобод метросидаги фожиа қурбонлари яқинларининг ўтган бир йилдаги ҳаёти ва компенсация муаммолари ҳақида

    07.05.2021, 13:57   Изоҳ (0)   23079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Паст Дарғомда машинадан тушиб қолган туяқушлар

    07.05.2021, 13:33

    Жомбойда сув қувури ёрилиши оқибатида халқаро йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди

    07.05.2021, 12:42

    Навоийда мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди

    07.05.2021, 12:38

    Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев коронавирусдан соғайиб, ўз ишига қайтди

    07.05.2021, 12:23

    Сурхондарёдаги кучли ёмғир ва селдан сўнг юзлаб хонадонлар сув остида қолди

    07.05.2021, 12:10

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 миллиондан ошди

    07.05.2021, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.