• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийда мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди

    Навоий шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Н.И. «Дарё»га мурожаат қилиб, 16 ёшида ҳомиладор бўлганини, шу сабаб мактабда доимий равишда камситиб келинганини, директор ва айрим ўқитувчиларнинг таъсири билан синфдошлари орасида ҳам яккаланиб қолганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири мурожаатга кўра, Навоий шаҳрида бўлиб, воқеа тафсилотларини ўрганди.

    Маълум бўлишича, Навоий шаҳридаги «Чинор» маҳалласида яшовчи вояга етмаган Н.И. 2020 йилнинг сентябрь ойида ўзи билан бир кўчада яшовчи 23 ёшли Ч.Б. билан танишган. Бир неча марта давом этган учрашувдан сўнг, қиз йигитнинг илиқ муомаласи ва муносабатини «муҳаббат изҳори» дея қабул қилган. Октябрь ойида эса қиз йигитнинг уйида меҳмон бўлган.

    Жиянининг бугунги аҳволидан ачиниб, тақдиридан хавотирланаётган холаси З.И.га кўра, ёшлар ўртасидаги илиқ муносабатдан Ч.Б.нинг холаси М.Б. ҳам хабардор бўлган. Шу сабаб октябрь ойида йигитнинг холаси қизни меҳмондорчиликка чақирган. Меҳмондорчиликда йигитнинг холаси билан кўришиб турадиган эркак ва уларнинг кичик қизчаси ҳамда йигит бўлган. Овқатланиб бўлгач, улар чиқиб кетган ва йигит-қиз уйда ёлғиз қолган.

    «Негадир, ўша кун кўз олдим қоронғулашиб, бошим айлана бошлади. Кейин мени бошқа хонага олиб киришди. Менинг кўз ўнгимда фақат телевизор ва шкаф қолган. Ўзимга келганимда, бир ҳолатда эдим. Йиғладим, қўрқдим. Шунда йигит мени овутиб, ‘Сенга уйланаман, хавотирланма’, деб мени тинчлантирди. Қўрққанимдан бу воқеани ҳеч кимга билдиролмадим. Ҳар гал у: ‘Агар ёнимга келмасанг, уйингдагиларга бор ҳақиқатни айтаман’, деб қўрқитарди. Шу сабаб уйимдагиларга айтмаслиги учун у билан уйида кўришиб туришга рози бўлганман», — дейди номуси топталган мактаб ўқувчиси.

    Қизнинг холасига кўра, жиянини зўрлаган йигитнинг ота-онаси унинг ёшлигида ажрашиб кетган. Кейинчалик онаси вафот этган ва у бувиси ҳамда холасининг қўлида тарбия топган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Жияним йигитнинг уйига борганини қўни-қўшнилари ҳам бир неча марта кўрган. Жияним йигитдан совчи жўнатишини сўраган. Орадан вақт ўтиб эса йигит томон уйни сотган ва жиянимнинг телефон қўнғироқлари жавобсиз қолган», — дейди қизнинг холаси.

    «Уни тополмагач, мен ҳам аччиқланиб, телефон рақамларимни ўзгартирдим. У билан алоқани уздим ва ўзим билан ўзим қўрқувда қолиб яшайвердим. Яқинларимга айтишга қўрқдим. Декабрь ойида соғлигим ёмонлаша бошлади. Ўзимни ўта лоҳас ва ҳолсиз сеза бошладим. Бошим тинимсиз оғрирди. Кейин соғлигимдан хавотирланиб, онамдан мени шифокорга олиб боришини сўрадим. Мени холам шифохонага олиб борди. Ҳомилам борлигини эса ўзим ҳам билмаганман, ҳатто, хаёлимга ҳам келмаган»,— дейди қиз.

    Қизнинг холасига кўра, жиянининг ҳомиласи борлигини ҳудуддаги поликлиникага борганда билган.

    «Шу топда менинг аҳволимни тасаввур қилаверинг. Зудлик билан ҳолатдан опамни ҳам, йигитнинг холасини ҳам хабардор қилдим. Йигитни чақирганимизда, у ҳомилани тан олмасликка уринди. Жиянимнинг шаъни учун ўзи билан ёлғиз гаплашиб кўришини таклиф қилдик. Шундан сўнг йигит унга уйланишга рози бўлганини билдирган. Аммо ўша куннинг ўзида йигит мен билан ҳам кўришиб, ‘Менинг унаштирилган қизим бор, яқинда тўйим бўлади. Жиянингизни қорнида боласи бор, асабийлашиш ҳомилага таъсир қилмасин, деб ўзига уйланаман, дедим. Бола туғилса, отаси ким эканини аниқлаштирасизлар. Унгача мени безовта қилманглар’, деди худди устимиздан кулгандек», — дейди қизнинг холаси.

    Айтилишича, вояга етмаган қиз онаси ва бувиси билан ижтимоий жиҳатдан кўмакка муҳтож ҳолатда яшайди. Маҳалла томонидан бир неча марта моддий кўмак кўрсатилган. 2020 йилнинг август ойида хонадон таъмирлаб берилган. Бироқ хонадоннинг айни пайтдаги аҳволидан кўриш мумкинки, хонадондаги сувоқлаш ишлари ҳам ўта пала-партиш бажарилган.

    Номуси топталганини айтаётган қизга кўра, у 2019 йилда бир томондан уйдаги вазият, иккинчи томондан мактаб директори ҳамда айрим ўқитувчиларнинг таъсири билан синфдошлари орасида ҳам яккаланиб қолган. Бу эса унинг руҳиятига таъсир қилиб, ўз жонига қасд қилишгача борган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мана шундай тушкун кунларимнинг бирида йигит билан танишиб қолган эдим ва фақат ундан яхши сўзлар эшитганим учун ҳам унга ишонгандим. Пандемияга қадар мактабда аъло баҳоларда ўқирдим. Санъатга, актёрликка жуда қизиқаман. Турли тадбир ва танловларда қатнашиб, ижобий натижаларга ҳам эришганман. Ҳозир эса устозларим менга ‘Сенга баҳо қўймаймиз’, дейишяпти», — дейди Н.И.

    З.И.га кўра, йигит қиз билан жинсий яқинликда бўлганини бошқа танишларига ҳам айтган. Шу сабаб улар қизни кўп маротаба кўча-кўйда уялтиришган.

    «Ушбу масала юзасидан Навоий шаҳар ИИБга, шаҳар прокуратурасига мурожаат қилдик. Дўқ-пўписа эшитяпмиз, холос. Шу пайтгача уч марта терговчи алмашди. Натижа йўқ. Ҳозир жияним кўчага ҳам чиқмайди, дарсга ҳам бормаяпти. Ҳатто, мактабидан шунча вақтгача ‘Нега келмаяпсан?’, деб сўрашмади», — дейди қизнинг холаси.

    Суриштирув жараёнида «Дарё» мухбири Навоий шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Жамшид Қудратов билан учрашди. Бироқ директор вазиятга муносабат билдиришдан бош тортган.

    «Адвокатим билан гаплашдим, интервью бермасликка ҳаққим бор. Н.И.нинг 2019 йилда сирка ичгани сабаб, унинг мактабда камситилгани ёки мендан таъмагарлик қилишлари юзасидан етарлича манбаларим бор. Бу борада суд жараёнларида жавоб бераман. Менга туҳмат бўляпти, буни суддан бошқа ҳеч ким очиқлай олмайди», — деган мактаб директори.

    Суҳбатлашишдан бош тортган мактаб директори кейинчалик ўқувчи қиз ҳақида имзосиз маълумотнома жўнатган. Унда қизнинг фанлар бўйича ўзлаштириши намунали бўлгани, бироқ 8-синфга ўтгандан кейин оиласида онаси билан зиддиятли муносабатлари кўзга ташлангани, мактаб раҳбарияти томонидан олиб борилган барча тушунтиришларга қарамасдан, ўқувчининг оилавий муҳитида ўзгариш бўлмагани ёзилган.

    Ўқувчи қизнинг айтишича, мактаб директори, унинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда мактаб психологи унга руҳий босим ўтказиб келган.

    «Чинор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Исроил Мардоновга кўра, қиз тарбияланаётган оила 2016 йилдан бери нотинч оилалар рўйхатида туради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Нотинчлигининг сабаби уй эгаси, яъни Н.И.нинг бувиси Х.И. ҳамда онаси Ф.И.лар уйда спиртли ичимлик истеъмол қилади. Улар билан мунтазам равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилган. Жорий йилда ‘Аёллар дафтари’га киритилиб, оилага моддий-маънавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Профилактика инспектори томонидан ҳам назоратга олинган. Оғриқли жиҳати, вояга етмаган ўқувчи Н.И.нинг ўзи онаси ва бувисининг спиртли ичимликлар истеъмол қилишидан норози бўлиб, ‘Менинг ориятимга тегяпти, мактабда синфдошларим орасида менга ноқулай вазият бўляпти, улар ичишмасин, йўқса, мен уйимдан чиқиб кетаман’, дея бир неча марта бизга шикоят қилиб келган. Ўтган йил сирка ичиб, ўз жонига қасд қилишга ҳам уринди. Бу борада уни даволаш ва профилактик ишлар олиб борилди. Йил охирига келиб эса Н.И. Тик-ток’ларга чиқа бошлади. Қизни тарбиялашга чорламоқчи бўлганимизда, бувиси ва онаси бизга ўз қаршиликларини билдирди. Аслида, бувиси ва онасига кўмак зарур. Бугунги кунда эса шифокорга мурожаат қилишгач, олти ойлик ҳомиласи борлиги аниқланиб, аввал оиласидагилар, кейин эса, гап-сўзлар тарқалгачгина бизга маълум бўлди», — дейди маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий, маънавий масалалар бўйича ўринбосари Манзура Турдиева.

    Манзура Турдиевага кўра, аввал «Чинор» маҳалласида, айни пайтда эса «Дўстлик» МФЙда яшовчи фуқаро Ч.Б. муқаддам қамалиб чиққан, айни пайтда профилактик назоратда туради.

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали суҳбатда бўлган йигитнинг холаси жиянининг ўқувчи қиз билан яқин муносабатда бўлиб келгани ҳақидаги гапни эшитганини билдирди.

    «Айни пайтда қиз талаб қилган даражада тўй қилишга моддий имкониятимиз йўқ. Агар исташса, бола туғилгач, у ҳақиқатан ҳам жиянимнинг фарзанди бўлиб чиқса, қарши бўлишмаса, уни ўзим боқиб оламан. Қизни эса катта тўй-томоша билан худди қиз бола сингари хонадонимизга олиб кираман», — дейди йигитнинг холаси М.Б.

    Қизнинг номусига теккани айтилган йигит эса суриштирув жараёнида журналистни қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, «Чинор» МФЙ раиси ўринбосари Манзура Турдиева ИИБга унга нисбатан салбий характеристика бергани учун қамалиб чиққанини айтмоқда.

    «Ҳозир қиз билан қонуний никоҳдан ўтмасам ёки уйланмасам, қонун олдида жавоб беришимни биламан. Лекин мен унга шаръий никоҳдангина ўтишни таклиф қилдим. Рад этди. Унинг талаби даражасида дабдабали тўй қилишга қурбим етмайди. Ҳатто, мажбурият юзасидан унга уйланган тақдиримда ҳам у билан бирга яшашни истамайман. Тўғри, ҳозир тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти. Жараён судга оширилгач, у қонуний кучга киради», — деди Ч.Б.

    «Бу борада қонуний ҳаракат бошланган. Асосий жиҳат қизнинг вояга етмагани, бунда, албатта, давлат даъвоси бўлади. Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича иш қўзғатилган. Дастлабки тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. Қизнинг вояга етмагани муносабати билан бу борада ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган ишлар тергов сири сифатида очиқланмайди», — деди Навоий шаҳар ички ишлар бўлими терговчиси.

    07.05.2021, 12:38   Изоҳ (0)   70898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев коронавирусдан соғайиб, ўз ишига қайтди

    07.05.2021, 12:23

    Сурхондарёдаги кучли ёмғир ва селдан сўнг юзлаб хонадонлар сув остида қолди

    07.05.2021, 12:10

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 1 миллиондан ошди

    07.05.2021, 11:37

    Андижонда кучли сел келиши оқибатида икки бола сувда оқиб кетиб, ҳалок бўлди

    07.05.2021, 11:27

    Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов 64 ёшида вафот этди

    07.05.2021, 11:14

    Ўзбекистонда бир кунда яна 421 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони уч нафарга кўпайди

    07.05.2021, 10:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.