• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Пешонамга тўппонча тирашган». Ўзбек хонандалари тўйдаги муштумзўрлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    Ўзбек хонандалари фаолияти давомидаги энг қийин, уруш-жанжаллар билан тугаган тўйлари ҳақида гапириб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда улар «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида маълум қилди.

    «Ханжар биқинимга 2-3 см кирган эди»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Эски шаҳарда тўй бўлган, ўшанда қўшиқ айтиб турганимда тўйхонага устоз Хайрулла Лутфуллаев келиб қолдилар. Менда шунақа одат борки, устозлар келиб қолса, дарров қўшиқ айтишни тўхтатаман, иложи бўлса, устозга чой қуйиб бериб, ёнларида тураман. Энди Хайрулла ака келиб қолганларидан кейин қўшиқ айтишим ғалати эди, қўшиқ айтишни тўхтатдим.

    Ўша вақтда битта бола келди, Муҳриддин акани ‘Қиз бола’ деган қўшиғини сўради. Хўп, устоздан кейин айтамиз, дедим. Кейин бориб бурчакда ўтирдим. Бу 90 йиллардаги гаплар. Столнинг бурчагида ўтирибман, ҳалиги бола келиб ёнимга ўтирди, ёз куни эди, костюм киймаганман, енги калта кўйлакдаман. Қўлида ханжар. Узун стул, у пайтларда узун стул бўларди, кўрпача боғлаб қўйиларди, тўй ҳовлида бўляпти, ҳовли эса кичкина. Ханжарни ўнг тарафимга, жигар томонимга тираб туриб, нимага айтмадинг қўшиқни, деяпти. Устоз келдилар, ҳозир тугацинлар, айтиб бераман, дедим. Нега ҳозир айтмадинг, деб гапга кўнмаяпти. Борган сари ханжарни биқинимга ботиряпти. Нажот излаяпман. Гуруҳимиздаги бир йигит тўғримда ўтирибди, вазиятни билиб турибди, кўриб кўрмасликка олиб, бошқа жойга қараб турибди. Унинг бу иши роса алам қилганди. Секин бориб, тўй эгасини айтиб келса бўларди-ку. У эса юзини буриб, кўрмаганга олиб турибди. Нима бўлса бўлади энди, дедим.

    Шу пайтда бизни кимдир кўриб қолди, тўй эгаси обрўли киши экан, ханжарли йигитни ёқасидан ушлаб, кўчага чиқариб ташлашди.

    Лекин ўшанда ханжар биқинимга 2-3 см кирган эди. Аллоҳга шукр қиламан, ўша пайт секингина келиб, ханжарни бир суқиб кетиши ҳам мумкин эди, Аллоҳ ўзи асради. Бирга юрган одамларимизнинг ҳам асл юзини кўрганмиз. Ҳаётда шундай вазиятлар ҳам бўларкан.

    Анвар Ғаниев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

    «‘Жигули’мизга мих қоқиб қўйишган»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Тўйдаги жанжалли вазиятлар авваллари кўп бўлган. Бир тўйда аввал келин томонда ашула айтишимиз керак бўлиб қолди. Қўшиқ айтиб турибмиз, бизга берилаётган пулларни орқамизда туриб, бизга босим қилиб олиб туришди. Хизматни тугатиб чиқсак, Олим ака деган созандамизнинг янги ‘Жигули’сининг эшигига мих қоқиб қўйишган экан. Ўзи ўша тўйга айтганида куёв боланинг қўли жароҳатланган эди, ўшандан ҳам сезмаган эканман. Шу воқеадан кейин айнан ўша ҳудуддаги хизматга бормайдиган бўлиб кетганман. Ҳозир эса аҳвол яхши, Ички ишларимиз борлиги учун тўйларимиз уруш-жанжалсиз ўтади.

    Жалолиддин Усмонов, хонанда

    «‘Талпа’да қолишимга оз қолган»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    ‘Бирров’ хизматларига жуда зўр чиқардим. ‘Наҳотки’ни айтардим, ортидан ‘Тундан тонггача’нинг соундтрекларини айтардим. Уч-тўртта қўшиқ айтиб, чиқиб кетардим. Жуда яхши нархга чиқардим (кулиб). Ҳозир ҳам чиқсам, яхшигина нарх қилиб қўяман.

    2009—2010 йиллар атрофида тўйларга чиқардим. ‘Бирров’ хизматимнинг нархи 400-500 доллар атрофида эди. Мени кўпинча валсга чақиришар эди. Унда ‘Наҳотки’, ‘Ошиқ юрак’ каби қўшиқларимни айтардим.

    Тўйда одамлар сизга етиб қолади-да. Биласизми, санъаткор қаердадир барибир сирлигича қолавериши керак. Кунига тўртта тўйга чиқсангиз, тўйда 500 тадан одам бўлса, икки мингта одам ҳар кун сизни кўряпти. Бу дегани 10 кунда 20 минг, бир ойда 60 мингта одам кўради дегани.

    Бизда тўйларимизда катта-катта артистларни ҳам хўрлашганини, калтак ейишганини ҳам эшитганмиз.

    Охирги чиққан тўйимни эслайман. Бир кунда иккита воқеа бўлган. Тўйда ашула айтиб турганимда бир одам боласини кўтариб олдимга келди. Болачасининг қўлига 500 сўммиди ёки 200 сўмми пул турибди. Пул қистиряпти, тўйга келгансан, ким бўлишидан қатъи назар, пулни оласан, барибир артисцан, оласан. Ҳамма съёмка қилиб турибди, мени ҳам мониторда катта қилиб кўрсатиб турибди. Анави болача қўлини узатиб, пулни бераётганида қўлимни чўзишим билан пулини тортиб олди. Жуда хижолат бўлиб, юрагим шув этди. Жуда машҳур вақтларим эди. Бу ҳолат қаттиқ таъсир қилди.

    У тўйхонадан чиқиб, ‘Текстильний’ томондаги бошқа тўйхонага кирдим. Шўх ашула айтиб турибман, ҳамма ўйнаб турибди. Ҳозир-ку анча босилганман, у вақтларда жаҳлим жуда тез эди. Шўх ашула айтиб турганимда битта ‘хира’ келиб, шўхидан айт, деди, хўп, дедим. Яна бир неча марта келиб, шўхидан айт, деб туриб олди. Охири бўйнимдан ушлади, ўзи аввалги тўйдаги воқеа таъсиридан ҳали чиқиб кетмаганман, микрофонни туширдим, фонограмма кетиб турибди, қўлимдаги микрофон билан унинг бошига урдим, микрофон ҳам чийиллаб кетди. Нарироқда ‘талпа’ гув этиб қўзғалди. Навбатчи гуруҳ танишим эди, машинага ўтқизиб юборишди. Шуми энди санъаткор, дедим. Бундан кейин тўйга чиқмайман, деб қатъий қарор қилдим.

    Ҳамма санъаткорлар менинг дўстларим, оғир кунларида доим ёнидаман, хизматидаман. Очиғини айтаман, шундай ҳолатларга чидаб, тўйга чиқаётганларга ҳайкал қўйиш керак.

    Алишер Узоқов, актёр, режиссёр

    «Тўй эгаси мушт урган…»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Анча йиллар илгари тўйхонада қулоғимга гапирган одамни бир уриб, йиқитганман. Чунки қулоғимга жуда баланд овозда гапирган, қулоғим чинқириб кетган, ўзим билмаган ҳолда уриб юборганман. Кейин уни олиб кетишган.

    Яйпанда ҳам тўй эгаси мени тушунмасдан, мушт урган, мен ҳам уни тушунмасдан, оёғим билан уриб юборганман.

    Тўйда гап-сўзларимиз одамлар учун қизиқ бўлсин, деб гапираман. Ҳа, бўлди энди, эркак киши ҳадеб ўйнайверадими, даврани аёлларга беринг, деган ҳазил гапимни тушунмай, мушт туширган. У мушти ҳам менга тегмаган, микрофонга тегиб кетгани учун овоз кучайтиргичда гуф деган ваҳимали товуш чиқиб, худди мени шунақа урганга ўхшаб қолган. Менинг ҳам қизиққонлигим тутиб, оёғимни кўтаришга мажбур бўлганман. Лекин бир-биримиздан кечирим сўраб, ишимизни давом эттирганмиз.

    Абдужалил Қўқонов, хонанда

    «Халқлар дўстлигига пистолет кўтариб келиб, ‘доля’ сўрашган…»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Тўйларда пичоқ тираганлар, қурол ўқталганлар бўлган. Агар ‘Халқлар дўстлиги’ саройининг тили бўлса, айтади, шу ерга пистолет тақиб келиб, ‘доля’ берасан, дейишган. ‘Доля’ кимга бераман, ўтир машинага, ёнига бирга борамиз, бермайман эмас, бераман, фақат қўлига бераман, деб бошлиғининг ёнига борганман. Борганимиздан сўнг ўша пистолет кўтариб келган одам бошлиғидан калтак еган.

    Мен осонликча жон бермас эдим. Пистолет ёки пичоқ тирашганда ҳам қўрқиб ўтирмас эдим. Сени кислотага ташлаймиз, деб қўрқитишлар ҳам бўлган. Жуда қоидасиз, қийин вақтлар эди.

    Ҳозиргиларга байрам, ҳозиргилар ғўра ҳам эмас, хом-хатала, ҳозиргилар жим ўтиришсин, омон-омон замонларда яшашмоқда.

    Кечки пайт соат 18:00 да тўй бошланиб, эрталабки соат 08:00 ларгача тўй бўларди, овозимиз чиқмай қолгунча қўшиқ айтардик. Ҳозиргиларга бу борада жуда ҳам осон, уларда ҳаммаси осон ва тез бўлиб кетмоқда. Санъат пирлик жой, ҳалолликни хоҳлайди, ҳамма айтади санъатга кўпчилик келиб, кетиб қолади дейишади, чунки санъат пирлик жой, ҳалолликни хоҳлайди.

    Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон халқ артисти

    03.05.2021, 19:59   Изоҳ (0)   76738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уларни кўриб, оёғимнинг учигача музлаб кетганман» – Насиба Абдуллаева афсонавий санъаткор Ботир Зокиров ҳақида

    27.04.2021, 11:51

    Зарнигор Ғаниева Мирза Азизовнинг «Қодирхон» сериалидаги иш жараёнларини хотирлади (видео)

    25.04.2021, 18:54

    Алишер Узоқовнинг Дубайдаги вилла+офисига саёҳат (фото ва видео)

    25.04.2021, 12:48

    Алишер Узоқов бугунги кинонинг даражаси ва онасини Дубайга олиб кетолмагани сабаби ҳақида йиғлаб гапирди (видео)

    24.04.2021, 20:55

    Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)

    23.04.2021, 12:09

    «Соғ-саломатман, қизим ҳам яхши». Тожибар Азизова турмуш ўртоғи Мирза Азизовнинг вафотидан кейин илк марта кўриниш берди (видео)

    22.04.2021, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “10 марта қизил чироқдан ўтган ҳайдовчини потенциал қотил дейиш мумкин” — Зоир Йўлдошев

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:55

    Гилос соғлиқ учун фойдами ёки зарар?

    Лайфстайл | 2 июн, 16:48

    “Реал” Модрич ўрнига 100 млн евролик футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 2 июн, 16:32

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30

    Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда: Марказий банк аҳоли қарз тўлолмай қолишидан хавотир билдирди

    Иқтисодиёт | 2 июн, 16:22

    Миср чўлларида янги шаҳар қурилади

    Дунё | 2 июн, 16:20

    “Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз” — сенатор одил судлов масаласида

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.