• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Алишер Узоқов бугунги кинонинг даражаси ва онасини Дубайга олиб кетолмагани сабаби ҳақида йиғлаб гапирди (видео)

    Актёр, режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Интервью Дубай шаҳрида бўлиб ўтди.

    Суҳбат давомида Алишер Узоқов «бугунги кундаги кино, театр ва санъатнинг даражасини қандай билса бўлади?» мазмунидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Алишер Узоқов: Ҳозирги кунда ўзбек санъатида ёши улуғ санъаткорлардан кимларни биласиз?

    Феруз Муҳаммад: Тўти Юсупова, Рихсихон Ибрагимова, Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, Хайрулла Саъдиев, Саида Раметова ва бошқалар.

    Алишер Узоқов: Улардан бир авлод аввалги ижодкорлардан кимларни биласиз?

    Феруз Муҳаммад: Наби Раҳимов, Ғани Аъзамов, Шукур Бурҳонов, Зайнаб Садриева, Ҳожиакбар Нурматов…

    Кўп улар. Даражасига етиб келамиз, қаранг. Охирги таъкидлаб ўтган санъаткорларимиз, актёр-актрисаларимиз ҳозирги санаб ўтган актёр-актрисаларимиз ёшида қандай ролларни ижро қилишган? Ғани Аъзамовда қандай роллар бор эди: ‘Олтин девор’, ‘Темир хотин’, ‘Суюнчи’даги образлар; Зайнаб Садриева ‘Келинлар қўзғалони’, Шукур Бурҳоновлар саҳнада, театр, киноларда қандай роллар ижро этишган?

    Ҳозирги санаткорлардачи? Ёдгор Саъдиев, Тўти Юсупова, Эркин Комиловларга қандай роллар беришмоқда?!. Даражани шундан билса бўлади. Анча ачинарли ҳолат. Мен устозларимни жуда яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Лекин улар аввалги устозлари ижро этган роллар даражасидаги ролларни ижро этишяптими? ‘Олтин девор’ни айтамизми, ‘Келинлар қўзғалони’ни айтамизми, ўша даврдаги санъат дарғалари ва улар ижро этган роллар, улар улуғ, кекса ёшида шундай ролларни ижро этишган!

    Биз ўша асарларни томоша қилиб, шулардан тарбия олиб, катта бўлдик.

    Булар ҳозир қандай ролни ижро этишади? Ўзбекистондаги санъатнинг даражасини шундан билсак бўлади. Қанчалигини эмас, йўқлигини. Қўрқмай айта оламан: Йўқ бизда санъат, даражаси ноль. Лекин жойи келганда устозларимизни кўкларга олиб чиқиб қўямиз. Ёдгор Саъдиев деймиз, Эркин Комилов деймиз, Тўти Юсупова деймиз, бошқа санъаткорларни ҳам, ҳамма ҳурмат қилади, ҳамма яхши кўради. Лекин улар актёр, улар ижодкор, нега улар шунча йилдан бери рол ижро этишмади?

    Тарихда қоладиган рол қани уларда? Қани? Қаерга қараяпмиз? Улар нималар билан банд? Нимага биз булардан фойдаланмаяпмиз? Мукамбар Раҳимова, эски дубляжчилардан қолган битта-ю битта, ягона ижодкор. Нега фойдаланмаймиз ? Эски дубляж мактабидан битта шу киши қолган. Афзал Рафиқов борлар, лекин улар Мукамбар опадан кейин чиққанлар. Мукамбар опа Тўлқин Тожиев, Обид Юнусов, Ҳамза Умаров, Ҳожиакбар Нурматов, ҳаммасини кўрган одам. Эски мактабни битта-ю битта биладиган одам шу, нимага биз улардан фойдаланмаймиз?

    Мен-ку 37 ёшман. Бўлиб қолар, менга насиб қилиб қолар, ҳозир ўйнамаётган бўлсам ҳам кейинроқ насиб қилар.

    Лекин катталаримиз, буюкларимиз нима билан банд ҳозир? Улар қани? Қаерда кўряпмиз уларни? Зайнаб Садриевани ‘Келинлар қўзғалони’да кўрармидик?  ‘Суюнчи’да кўрармидик? Ғани  Аъзамовни ‘Олтин девор’да кўрармидик? Обид Юнусовни ‘Парвона’да кўрармидик? Римма опаларни кўрармидик? Кўрардик-ку! Улар 20 ёшдаям ўйнаган, 30 да ҳам, 40 да ҳам, 50 да ҳам, 60 да ҳам, 70 да ҳам, 80 да ҳам рол ўйнаган-ку. Керак бўлса, 90 ёшида ҳам Зикр Муҳаммаджонов рол ижро этган. Раҳматли Пўлат Саидқосимов ҳам ижро этган.

    Ўзбекистондаги санъатнинг даражасини мана шу ердан билса бўлади.

    Мен ачинаман, улар буюк одамлар. Биздаги буюк ижодкорлар ҳеч нарса қилмаяптими, демак, бизларга йўл бўлсин!

    Мен 3—4 йил кинога тушмадим, соғиндим. Мен рол ўйнашни қанчалик соғинганимни биласизми, биласизми шуни? Уларни тасаввур қилинг энди?

    Менинг онам 30 йилдан зиёд ижод қилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олдилар, онажонимни шу ерга олиб келаман десам, соғинганларда, менга қайсидир каналдаги бир кўрсатувни олиб боришим керак деяптилар. Тушуняпсизми?

    Нимага шунча йил ижод қилган одам қанақадир кўрсатув олиб бориши керак?

    Ёдгор ака Миллий театрда директор бўлдилар, Фатҳулла акадан кейин, лекин улар директор эмаслар-да, устоз хафа бўлманг. Умрлари узоқ бўлсин. Тарихда қоладиган, бутун жамият учун наф бўладиган рол қилиб беришсин, илоҳим.

    Агар биз улардан нимадир олиб қололмасак, кейинги авлод ноль, ўлик авлод бўлади. Таълим ноль. Камида 50—60 йилга ўлади. Кунимиз майда элементар нарсаларга қолиб кетади. Натижада, биринчидан, маънавият, иккинчидан миллийлигимиз, ўзимизнинг шоҳ асарларимиз, шоҳ спектаклларимиз бўлмайди. Ҳеч нарсамиз бўлмайди. Кейин турк сериалини дубляж қилишга мажбур бўламиз. Мажбур бўламиз, болаларимизга Туркия маданиятини ўргатишга, Америка маданиятини ўргатишга мажбур бўламиз. Бизда фақат чеклаш бор. Мумкин эмас экан. Хўп, нима мумкин? Нега ўша мумкин бўлган нарсаларни қилмаймиз? Биз нимани таклиф берамиз? Бизда нима бор?

    ‘Аямга юринг, Дубайга айланиб келасиз’, десам, ишларини яхши кўрадилар-да, ‘Йўқ болам, мен шартнома қилиб қўйдим бир йиллик, ҳафтада битта-иккита кўрсатув қилишимиз керак’, дейдилар. Бу аслида фожиа!

    Бу инсонлар санъатнинг фидойилари, улар ҳақиқийлари, асллари улар. Уларнинг олдига ‘Шайтанат’дек, ‘Олтин девор’, ‘Келинлар қўзғалони’дек асар олиб борсангиз, улар гонорар сўрашмайди. Мен шунга жавоб бераман.

    Бу гапларни барибир кимдир гапириши керак. Шу саволингизга жавоб, санъатнинг даражасини мана шулардан билса бўлади.

    Алишер Узоқов, актёр, режиссёр, продюсер

    Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган.

    «Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган. Алишер Узоқов ҳозирги кунда Дубай шаҳрида Smart bolla деб номланган халқаро ИТ-компанияда фаолият юритмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Дубайда ишлаётган Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)
    • Алишер Узоқов отасининг вафотидан сўнг акасини топганини маълум қилди (видео)

    24.04.2021, 20:55   Изоҳ (0)   60837
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)

    23.04.2021, 12:09

    «Соғ-саломатман, қизим ҳам яхши». Тожибар Азизова турмуш ўртоғи Мирза Азизовнинг вафотидан кейин илк марта кўриниш берди (видео)

    22.04.2021, 22:50

    «Мени тузукроқ жойга ўтказишсин» – Мирза Азизовнинг ўлими арафасида шифохонадан ёзган мактуби эълон қилинди

    22.04.2021, 21:47

    Коронавирусдан даволанаётган Тожибар Азизованинг соғлиғи борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

    21.04.2021, 18:35

    Алишер Узоқов отасининг вафотидан сўнг акасини топганини маълум қилди (видео)

    21.04.2021, 10:44

    Дубайда ишлаётган Алишер Узоқов Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

    20.04.2021, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.