• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганнинг дарвиши: у 30 йилдан бери ҳар куни велосипедида шаҳар кезиб, одамларга мумтоз қўшиқлар улашади

    Наманганлик Ғуломжон Турсунов 30 йилдан бери ҳар куни велосипедда шаҳар кезиб, одамларга мумтоз қўшиқлар ва хуш кайфият улашиб келмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ғуломжон ака асли Наманган туманининг Миришкор қишлоғидан. Ўтган ойда 70 ёшни қаршилади. Ўзининг айтишича, 12 ёшидан ҳайдовчиликка қизиқиб, дарслардан сўнг трактор минган. 7-синфни битирганидан кейин Чустдаги касб-ҳунар билим юртига йўлланма олиб, механизаторлик касбини эгаллаган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Йўл қурилиш ташкилотларида ишладим, асфальт босадиган техникаларни бошқардим. 1,5 тоннадан 10 тонналиккача. Ҳозир пенсиядаман, иккинчи гуруҳ ногирони сифатида нафақа оламан. Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида яшаяпман. Асфальт босадиган машиналарни миниб юрган пайтларимдан мусиқага ишқибоз эдим, пенсияга чиққанимдан сўнг бу қизиқиш янада авж олди. Велосипедга магнитофон ва овоз кучайтиргич қўйиб, шаҳар айланишни бошлаганимга ҳам 30 йилча бўлиб қолди. Ҳар куни 10-15 километр йўл босаман», — дейди қаҳрамонимиз.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ғуломжон Мансуровнинг фонотекасидан фақат мумтоз қўшиқлар ўрин олган. Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Эргаш Йўлдошев, Жўрахон Раҳимов, Камолиддин Раҳимов, Нуруллоҳ қори ва Исоқжон Жўрахоновнинг қўшиқлари шулар жумласидан.

    «Одамлар Навоий, Машраб, Махтумқули ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларни кўп сўрашади. Ўзимга қолса ҳофизлар ичида Камолиддин Раҳимовга етадигани йўқ. Айниқса, ‘Наргис’, ‘Сўзониман’ деган қўшиқларини яхши кўраман. Ўзлари билан икки марта учрашганман. Олижаноб инсон эдилар, кибрлари йўқ эди. Бўлмаса мендек оддий асфальт босувчи билан гаплашиб ўтирармиди?» — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Отанинг айтишича, уни девона билиб, шунга яраша муомала қиладиган ёки садақа бериб кетадиганлар ҳам учраб туради.

    «Аллоҳ йўлида беришса оламан, ҳазил-мазах учун тутқазишса кетвораман. Устимдан куладиганларга ‘сизларнинг бошингизга мен кўрган савдолар тушмаган’ деб қўяман. Одамлар зўр қўшиқларни эшитиб маза қилсин, диққатчилик бўлмасин! Илгари канал қурилишларига Мукаррама Турғунбоева, Маъмуржон Узоқовлар бориб, ҳаммани баҳри-дилини очишган-ку, ҳозир бунинг нимаси ёмон? Ўзи шундоқ ҳам аянгиз ҳар куни ‘бўлди, кўчага чиқманг, уйда ўтиринг’ дейди. Ҳаракат қилай, қон айлансин, соғлом юрай деб чиқиб кетаман. Тонг саҳардан то хуфтонгача велосипедимдаги овоз кучайтиргич орқали ашула қўйиб, Наманган шаҳрини кезиб юраман. Шунга ўрганган бўлсам нима қилай?» — дейди Ғуломжон ота.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Қаҳрамонимиз турмуш ўртоғи Татяна Бастаханова билан Давлатобод туманининг «Умид» маҳалласидаги собиқ уй-жой комбинатининг оилавий ётоқхонасида истиқомат қилади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Ғуломжон акангиз билан 35 йилдан бери биргамиз. Орамизда икки ёш фарқ бор. Уни ҳам, мени ҳам иккинчи турмушимиз. Икки фарзандим — Ирина ва Дмитрийни ўз болаларидек кўради. 3 нафар набирамиз, икки эварамиз бор. Ўзининг икки фарзанди ёшлигида вафот этган. У ҳарбий хизматни Москвада, қурилиш баталёнида ўтаган. Армияда юрган пайтлари бинонинг тўсини қулаб, ёнидаги хизматдоши ҳалок бўлган, ўзи эса бошидан қаттиқ жароҳат олган. Шу сабаб иккинчи гуруҳ ногирони сифатида пенсияга чиққан. У 500 минг, мен 800 минг сўм пенсия оламиз. Умуртқа чурраси, полиартит касалликларини орттириб олганман, баъзан дори-дармонга пулимиз етмайди. Яхши ҳам ижтимоий таъминот ходимлари бор, шулар келиб, жонимизга оро кириб туради. ‘Бўлди, кўчага чиқманг, ёшингиз 70 дан ошди ахир’, деб кўп койийман. Хўп дейди, лекин қулоқ солмайди. Карантинда зўрға 2 ой ҳеч қаерга чиқмай сабр қилиб ўтирди. Кимдир унга янги велосипед олиб бераман деб ваъда қилган экан, ҳали ҳам кутади бечора», — дейди Татяна опа.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Дарҳақиқат, Ғуломжон отанинг орзу-ниятлари ўзи каби содда ва жўн экан. Бузилавериб безор қилган велосипедимни янгиласам, магнитофонни яхшироғига алиштирсам дейди. Шунда кўпроқ жойларни кезиши, қўядиган қўшиқлари эса янада тароватли ва жарангдор бўлишига ишонади. Унинг бу ниятлари тез орада ушалади, деган умиддамиз.

    03.05.2021, 06:11   Изоҳ (0)   34652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардоба фожиасидан сўнг тошқин ҳудудида қизларга Шукрона деб исм қўйиш ҳолатлари кўпайди

    02.05.2021, 23:21

    «Совет давлати байроғи Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат» — Алишер Қодиров

    02.05.2021, 22:58

    «Синфдош қизларнинг бари Шукрона бўлмаса эди ҳали». Тақдирига Сардоба сув тошқини таъсир кўрсатган чақалоқлар

    02.05.2021, 20:28

    Хоразмдаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди

    02.05.2021, 20:15

    Ўзбекистон аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?

    02.05.2021, 19:17

    Биринчи ўзбек космонавти таъсисчилигидаги компанияга алоқадор жиноят иши Тергов департаментининг алоҳида назоратига олинди

    02.05.2021, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.