Футбол бўйича Испания Ла Лигаси 34-тури доирасида 1 май, шанба куни Мадриднинг «Реал»и ўз майдонида «Осасуна»ни мағлуб этди (2:0).
Мадридликларнинг голларига Эдер Милитао ҳамда Каземиро муаллифлик қилди. Каземиронинг голига эса Карим Бензема ҳаммуаллиф бўлди. Франциялик ҳужумчи Ла Лига доирасида сўнгги уч ой ичида гол+пас тизимида 14 очко (11+3) ишлади.
Европанинг кучли бешлик чемпионати футболчилари орасида бу вақт давомида фақатгина «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси яхшироқ натижа қайд этган. Аргентиналик футболчи ҳисобида 21 очко (14+7) мавжуд.
14 очколик кўрсаткичга яна уч нафар футболчи эришган: Луис Муриэль («Аталанта»), Ромелу Лукаку («Интер») ва Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»).
Маълумот учун, Карим Бензема Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсумида «Реал» сафида 30 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)