Ўзбекистон ва дунёнинг турли бурчагида 30 апрель куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Красноярск ўлкасининг Болшевик оролидан пойтахтга олиб келинган қутб айиғи боласи Москва ҳайвонот боғидан бошпана топди. Бир неча ой давомида етим қолган айиқни боғ ишчилари парвариш қилди.

Фото: «Москва» шаҳар янгиликлари агентлиги

«Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядан олиб келинган қизалоқни етаклаб кетаётган Тошкент шаҳри бош имом хатиби Нуриддин домла Холиқназаров. Операция доирасида 24 нафар аёл ҳамда 69 нафар болалар, жами 93 нафар ўзбекистонлик ватанига қайтарилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Берлиндаги Мартин-Гропиус-Бау кўргазма залида Яёи Кусаманинг «Чексиз муҳаббат намойиши» номли инсталляциясини томоша қилаётган аёл.

Фото: Getty Images

Ҳиндистонда ишчи баскетбол майдонига тенг ерда туз қуритмоқда.

Фото: Solent News

«Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядан Ўзбекистонга олиб келинган аёл самолётдан тушибоқ сажда қилмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Суперқаҳрамон кийимини кийиб олган доктор Майанк Амин Пенсильваниядаги қариялар уйида яшовчи 101 ёшли Дональд Уильямсни коронавирусга қарши эмламоқда.

Фото: Reuters

Фаластинлик болалар Завия бозорида сабзавот сотмоқда.

Фото: Shutterstock

Ванкуверда канада ғозлари ўзларининг полапонларини Фалсе Cреек қирғоғи бўйлаб олиб кетмоқда.

Фото: Зума

Бангладешнинг Дакка шаҳридаги мусулмонлар муборак Рамазон ойида Собҳанбаг масжиди ёнида жума намозини ўқимоқда.

Фото: EPA

26 та алоҳида олинган фотосуратлар бирлаштирилган суратда Халқаро космик станциясининг Қуёш фонида ҳаракат қилаётгани акс этган. Суратлар Грузиянинг Базалети кўли яқинида олинган.

Фото: Reuters

Яҳудий эркак таниқли раввин Шимон Бар Ёчай мақбараси ёнидаги диний йиғилиш пайтида содир бўлган тиқилинчда ҳалок бўлган зиёратчиларининг шахсий нарсаларини кўздан кечирмоқда.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден рафиқаси, мамлакат биринчи хоним Жил Байденга бериш учун Оқ уйнинг майсазоридан момақаймоқ узмоқда.

Фото: АП

Рио-де-Жанейродаги Копакабана соҳилида COVID-19 пандемияси қурбонларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Санкт-Петербург марказида 9 май куни ўтказиладиган анъанавий Ғалаба Парадининг ҳарбий техника билан биринчи машғулоти бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Берлин ҳайвонот боғида озиқланаётган лемур.

Фото: Getty Images

Туркия кўчаларида юрган келин-куёв. Мамлакатда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилди.

Фото: Getty Images

Ҳиндистонлик эркак Нью-Деҳлидаги крематорияда коронавирусдан вафот этган қариндошининг жасадини кўргач, ҳушидан кетган аёлни кўтаришга ҳаракат қилмоқда.

Фото: Reuters

Пхенянда ўтаётган Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирчиларнинг 10-сезди.

Фото: Getty Images

Непал пойтахти Катмандуда COVID-19 қурбонларини дафн қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Индонезиянинг Ғарбий Суматра провинцияси Агам шаҳри ҳудудида кузатилган ёмон об-ҳаво ва кўл тубида кислород даражасининг кескин камайиб кетиши туфайли нобуд бўлган минглаб балиқларни кузатиб турган балиқчилар.

Фото: Reuters

Халқаро рақс куни Мехико шаҳридаги тасвирий санъат саройи яқинида ишчилар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш намойишида иштирок этаётган аёл.

Фото: Shutterstock