Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
- Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
- кунгабоқар ва пахта уруғига — божхона қийматининг 30 фоизи, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
- кунгабоқар ёғига — 20 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
- пахта ёғига — 50 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда.
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 миллиард сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)