Дастан Сатпаевнинг “Челси”даги маоши нима учун ота-онасининг ҳисоб рақамига ўтказилади?
Қозоғистонлик футболчининг “Челси”га ўтиши мамлакат футболи тарихидаги энг йирик трансферлардан бирига айланди. Табиийки, мухлисларни трансфер суммаси билан бирга, унинг шахсий маоши қанча экани ҳам қизиқтириши аниқ. Маълумотларга кўра, Сатпаевнинг “Челси”даги ойлик маоши 14 минг фунт стерлингни ташкил қилади. Бироқ унинг 12 минг фунти махсус ҳисоб рақамига йўналтирилиб, футболчининг ўзига фақат 22 ёшга тўлгандагина берилади.