2020 йилнинг июлида Гавайида шунчаки сёрфинг билан шуғулланишни истаган Facebook асосчиси Марк Цукерберг кутилмаганда интернет юлдузига айланиб кетган эди. У юзига қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан нафақат ҳимояланиш, балки маскировка мақсадида ҳам фойдаланган, деб хабар беради Esquire.
Instagram раҳбари Адам Моссери билан тўғридан-тўғри эфир вақтида миллиардер Гавайида дам олаётганини сезиб қолишларини хоҳламаганини ва шу сабабли юзига санскринни қалин қилиб сурганини тан олган. У буни папарацсилардан ҳимояланиш мақсадида амалга оширган.
Бироқ сураткашлар Цукербергни барибир таниб қолган, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар эса уни мемлар қаҳрамонига айлантирган: Цукербергнинг янги образи Жокерга, ҳатто 1993 йилда чиққан комедиядаги Даутфайр хонимга қиёсланган.
Цукербергнинг ўзи мемлардан хафа эмаслигини ва доим «интернетни кулдириш»дан хурсандлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)