Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида оқкўнгил ит чорраҳадаги светофор қаршисида овқат ташишга мўлжалланган мотоциклда турган эркак олдига бориб, ўзини силашини «сўради», деб ёзади Meduza.
Ит йўл ўртасида турган мотоцикл ҳайдовчининг олдига югуриб борган ва светофорнинг яшил чироғи ёнишини бекор кутмасдан, бошини қашиб қўйиши учун эркакка тутган. Натижада барча бундан мамнун: ит силаб қўйилди, кутиш вақти қисқарди, кайфият — аъло.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда эгаси билан қўшиқ куйлаётган ит машҳурликка эришгани, сайёҳ ит ўз обуначиларининг «ҳасади»га сабабчи бўлаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)