Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма олган ўзбекистонлик спортчилар мусобақага кетишдан аввал коронавирусга қарши эмланади. Бу борада Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) раиси Рустам Шоабдураҳмонов маълум қилди.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ
Халқаро Олимпия қўмитаси ўрнатган қоидалар бўйича спортчиларга вакцина олганлиги ҳақидаги ҳужжат муҳим эмас. Биз барча мураббийлар, спортчилар ва тиббиёт ходимлари иштирокида мажлис ўтказдик, унга соғлиқни сақлаш Вазирлиги вакилларини ҳам жалб қилдик. Унда режаларимизни муҳокама қилиб олдик.

Барча мураббийлар ва спортчиларимиз сўнгги лицензион мусобақа тугаши билан вакцинациядан ўтиш қарорига келди. Ҳозирда бизга вакцина ажратилишини сўраб, ҳукуматга мурожаат қилдик.

Худо кўрсатмасин, у ерга борганда вирус аниқлангудек бўлса, спортчининг шунча йиллик меҳнатлари куйиб кетади. Шуни қайд этиш керак, биз барчани аввало яқинлар ва оила аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилишга чақирдик.

Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ раҳбари

Токио—2020 Олимпиадаси 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августга қадар ўтказилади. Аввалроқ ёзги ўйинларга чет эллик мухлислар ташрифи бекор қилингани хабар қилинганди. Катта эҳтимол билан мусобақалар томошабинларсиз ва қатъий карантин қоидалари асосида ўтказилади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар