Польшада ўтказилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиққан Нигина Ўктамовага икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди.
Нигина ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон туманида тантанали равишда кутиб олинган. Тадбирда Иштихон тумани ҳокимлиги томонидан спортчига икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилганлиги ҳақидаги сертификатни топширилди.
Аввалроқ Ўзбекистон бокс федерацияси Ўктамовани Nexia 3 автомобили билан тақдирлаган эди. Қайд этиш керак, Нигина Ўктамова Жаҳон чемпионлигига эришган ўзбекистонлик илк аёл боксчи бўлди.
Шунингдек, мазкур мусобақада бронза медалини қўлга киритган Дилфуза Бекова Ўзбекистон бокс федерацияси Сурхондарё вилояти бўлими томонидан 25 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланди. Чорак финалга қадар етиб борган сурхондарёлик боксчи Дилшод Абдумуродов эса 10 миллион сўм пул мукофотига лойиқ кўрилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)