Ҳиндистондаги коронавирус инфекциясининг тарқалишини бартараф этиш учун Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамини юборади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» «Нигоҳ»га таяниб.
Гуманитар ёрдам сифатида «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламлари ва бир марталик респираторларни етказиб бериш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда оғир эпидемиологик вазият кузатилмоқда. Фақат 10 кун ичида 3,2 миллиондан ортиқ киши касалланган ва 24 мингдан ортиғи вафот этган.
Бундан ташқари, икки марта мутацияга эга бўлган коронавируснинг янги тури (V.1.617) аниқланган. Ушбу касаллик билан коронавирусдан тузалганлар ва эмланганлар ҳам касалланиши мумкин.
Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими ҳозирги вазиятга бардош бера олмаяпти. Касалхоналарда ётоқ, дори-дармон ва кислород етишмовчилиги мавжуд. Шу билан бирга, маълумотларга кўра, нархлар сезиларли даражада кўтарилмоқда. Масалан, 1 килограмм кислород нархи 100 фоиздан ошди, вирусга қарши «Ремдесивир» препарати нархи эса 1000 фоизгача кўтарилди (53,75 доллардан 537,5 долларгача).
ЖССТ Ҳиндистонга COVID-19’га қарши курашда ёрдам бериш учун 2,6 минг ходимини юборди. АҚШ ҳукумати ҳам Ҳиндистонда коронавирус инфекциясига чалиниш даражасининг кескин ўсиши муносабати билан мамлакатга қўшимча кўмак кўрсатиш ниятида.
Изоҳ (0)