Талабалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли Ўзбекистондаги яна 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди.
Хусусан:
- Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 28 апрелдан бошлаб;
- Жиззах давлат педагогика институти эса 30 апрелдан бошлаб 14 кунга масофавий таълим тизимига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 90 406 нафарга етди. 28 апрель куни мамлакатнинг 14 та ҳудудида жами 398 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Изоҳ (0)